Яна ўзгарди! Тест синовлари бир кунда уч эмас, икки сменади ўтказиладиАввал
айтилган 3 смена ҳақидаги янгилик ўз аҳамиятини йўқотди.
Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида,
бир кунда икки сменада ўтказилади.Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда
3 м² дан кам бўлмаган жой ажратилади.
Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2 фандан тест ечиш учун жорий йилда 3 соат берилади деган янгилик ҳам, афтидан ўз аҳамиятини йўқотиши
мумкин.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈