​​Яна ўзгарди! Тест синовлари бир кунда уч эмас, икки сменади ўтказилади

Аввал айтилган 3 смена ҳақидаги янгилик ўз аҳамиятини йўқотди.

Давлат комиссиясининг 1-сонли баёнига мувофиқ, коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовлари қоида тариқасида, бир кунда икки сменада ўтказилади.

Бунда ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 м² дан кам бўлмаган жой ажратилади.
Коронавирус пандемияси шароитида санитария нормалари талабларидан келиб чиқиб, имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2 фандан тест ечиш учун жорий йилда 3 соат берилади деган янгилик ҳам, афтидан ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

5 comments