Нима учун ОТМларнинг молиявий ҳисоботлари ошкор қилинмайди?
Жуда кўп дуч келамиз, давлат бўладими, нодавлат бўладими, кўплаб ташкилотлар халқда пайдо бўлаётган норозиликларга энг аввало одамларнинг ўзини айбдор қилади.
«Биз қилаётган ишларни билмасдан, масалани тушунмасдан, қилинаётган ўзгаришлар моҳиятини тўғри англаб етмасдан, фақат танқид қилишни билишади» деган айбларни
тез-тез учратамиз.
Аммо аслида айб ўша ташкилотларнинг ўзида, улар етарли даражада тушунтириб бера олмаган, масала моҳиятини халқ тилида кенг тарғиб қилмаган ва энг асосийси
очиқ ҳамда шаффоф маълумотлар тақдим қилмаган.
«Улар» лойиҳасининг
аввалги сонида TEAM университети ректори Алишер Ҳасанов ҳам талабалар контрактлари атрофида юзага келаётган норозиликлар ҳақида гапира туриб, айнан шунга урғу бериб ўтган
(видео пост охирида). Яъни талабалар тўлаётган контракт харажатни қопламаслиги рост, аммо буни тўғри етказиб бера олиш керак, маъносида.
Яқинда Ҳукумат пандемия муносабати билан талабалар контрактига 10% чегирма эълон қилди. Аммо шу чегирмадан кейин ҳам норозиликлар тиниб қолгани йўқ, аксинча яна янги гаплар, янги важлар пайдо бўлди. Бунинг сабаби нима? Сабаби "эй, булар ўзи доим ношукр"лигидами ёки етарлича очиқ ва шаффоф маълумотлар берилмаётганидами?
Шу чоққача ОТМ ректорлари ўз талабаларига молиявий харажатлари ҳақида маълумот бердими? Қайси ректор қилди шу ишни? Чиройли
(хунук бўлса ҳам майли) тақдимот, диаграмма, инфографикалар билан ОТМ 1 йилда қанча топяптию, қанча харажат қиляпти, шуни қанчасини талаба тўляптию, қанчасини давлат қоплаб беряпти, ҳар йили қанча фойда ёки қанча зарар билан чиқяпти, шулар ҳақида ҳисобот тақдим этдими? Йўқ!
❓Нега? Нега тақдим этишмайди? Нега ОТМлар бюджети, молиявий ҳисоботлари ёпиқ ва сирли?
Ахир давлат ОТМлари
халқ тўлаётган солиқлар ҳамда
талабалар тўлаётган контрактлар эвазига кун кўряптику. Уларнинг молиявий ҳисоботлари билан танишишга нафақат талабалар, балки ҳар бир ўзбекистонликнинг тўла ҳаққи бор. Бюджетдан ажратилаётган пуллар қаёққа, қанақа сарфланаётганини билишга ва уни назорат қилиб боришга жамоатчилик 100% ҳақли!
Шунинг учун янги ўқув йили бошлангунга қадар солиқ тўлаётган халқни, контракт тўлаётган талабаларини ва албатта ўзини ҳурмат қилган ректорлардан
очиқ ва шаффоф молиявий ҳисоботларини эълон қилишларини сўрайман. «Биз зарар билан чиқяпмиз, ўшанчун контракт нархи шунақа» деган умумий гаплардан чекинадиган пайт келди.
P.S.: олий таълимдаги контрактлар миқдори масаласидаги позициям кўпчиликка маълум. Менга давлат ОТМлардаги молиявий сиёсати ёқмайди, ОТМларнинг зарарига ишлашига эса тиш-тирноғим билан қаршиман, гарчи бу талабаларга унчалик ёқмаса ҳам. ОТМлар тезроқ молиявий ва академик мустақил бўлишини, контракт нархини харажатларидан келиб чиқиб ўзи белгилашини, ҳадеб давлат бюджетига қараб қолмасдан, ўзи даромад қилишга ўрганишини, ўзи топган пулни эркин ишлата олишини, умуман олганда бозор иқтисодиёти қоидалари ва соғлом рақобат муҳитида таълим сифати кўтарилишини истайман.
Тезроқ шу кунлар келишига тилакдошман.
👉 @xushnudbek 👈
Yemagan somsanga pul tolashkubu
Keyingi masala, OTM uzlari mustaqil bub olishgani bilan zararli taraflariyam bor, chunki kantrakga talabalar kopayib ketyabdi, unisi mayliku bitirganidan keyin ish topib beriwadimi shu OTMlar! Hozirda bitirganlar ham iqtidorli kadrlar ham ish topo olishmayabdi. OTM larni byudjetdan ajratib qoyish kelajakda talabalar uqigan pullariga kuyib, ish topo oloshme qiynalishini ham mumkinku?
OTM Imtixonlariga kirish uchun ruxsatnoma yani DTM qog'ozlari qachondan berilishi haqida aniq habar bormi
Javob un oldindan raxmat
Nega bizdagidek yuridik institutida, Islom Akademiyasida bor fakultetlar u yerda kontrakt summasi 13 mln. Agar uyda o'tiladigan onlayn darsni fikr qilsak, saviya jihatdan ulardan ustun bo'lmaymiz, menimcha. To'g'ri, bu diplomatiya lekin, hozirgi karantin holati nufuzga qaramaydi, inson qadriga qaraydi.
Imtiyozlarni yo'qotish kerak umuman.