⚡️РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади
Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси қарор
қабул қилди.
Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилги кириш тест синовлари
2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари
очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.
Тест синовлари қоида тариқасида, кунига
икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.
Шунингдек,
саволлар сони ҳам қисқартирилди. Илгари 5 та фандан жами 105 та савол берилар эди, ҳозир 5 та фандан
жами 70 та савол берилади. Шунда 3 та мажбурий фанлардан
10 тадан савол (илгари 15 тадан эди), 2 та мутахассислик фанларидан эса
20 тадан (илгари 30 тадан эди) савол бериладиган бўлди.
❗️70 та савол учун жами 3 соат вақт берилади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл —
189 балл.
👉 @xushnudbek 👈
Бир нарсадан ҳайрон қоламан?! Оммавий ахборот воситалари, блогер ва журналистлар пичоқбозлик, ӯғирлик деса дарров шов-шув кӯтарадилар ва бу улар учун мухим мавзу бӯлади.
Лекин бугунги кунда, аниқроғи бу йилги ССВ ва ОТВ чиқарган қарорларга нисбатан норозиликларга ҳамма кӯз юмган, нега?
Тиббиёт олийгохини 6 йил ӯқиб, контракт тӯлаб, севимли касб эгаси бӯламан деган жойингда сенга йӯлни ёпиб қӯйсалар жуда алам қилайкан, унинг устига хамма стол ортида ӯтирган каттаконлару бошқалар жим бӯлса.
Даволаш факултетини битирганларга болалар офталмологияси, болалар оториноларингологияси, болалар неврологияси йӯналишларини очиб, педиатрия факултетини тугатганларга (болаларни даволаш факултетидан чуқурроқ ӯқиган, кредит соатлари бир хил ва хатто улардан кӯпроқ, бу йӯналишга хақлироқ) ёпиб қӯйиш ва "турдошлик" деган тушунчани чиқарганлар аслида ким улар? ССВ ӯринбосари жаноб А. Иноятов ва ОТВ жаноб А.Тошқуловларга чиқиб мурожаат қилганимизда худди ёш болани алдайдигандек биз кӯриб чиқамиз, сизларни фикрларизга қӯшиламиз деб, яна ӯз билганларидан қолишмади. Аниқроғи Ватан келажагини, бизларни келажагимизу фикрларимиз улар учун қизиғи бӯмади.
Хушнудбекака сиздан илтимос шу мавзуни олиб чиқинг ва педиатрия факултетини тугатганларга хам Болалар офталмологияси ва Болалар оториноларингологияси... каби тор мутахассисликлар бӯйича клиник ординатура ва магистратурага хам 2021-2022 йил учун квота ажратсин. Сиздан барча педиатрия факултетини тугатганлар илтимос қиляпмиз!
Биздан 100 марта олдин ривожланган давлатларда нега йуқ бу нарса?
Биз институтга топширган йилимиз нега чиқармади бу қарорни?
Энди шунча йил ӯқиб бизни хӯрлашларига қандай чидаш мумкин?
Чет элга бориб ӯқишга имкониятимиз йуқ😔