⚡️РАСМАН: тест синовлари 5 августдан бошланади
Бу ҳақда Давлат қабул комиссияси қарор
қабул қилди.
Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилги кириш тест синовлари
2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари
очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.
Тест синовлари қоида тариқасида, кунига
икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.
Шунингдек,
саволлар сони ҳам қисқартирилди. Илгари 5 та фандан жами 105 та савол берилар эди, ҳозир 5 та фандан
жами 70 та савол берилади. Шунда 3 та мажбурий фанлардан
10 тадан савол (илгари 15 тадан эди), 2 та мутахассислик фанларидан эса
20 тадан (илгари 30 тадан эди) савол бериладиган бўлди.
❗️70 та савол учун жами 3 соат вақт берилади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл —
189 балл.
👉 @xushnudbek 👈
Нега унда иккита блок эмас.
Бу куркурона абитурентни эзишку. Аксарият абит.т иккита блокга тайёрланаётганини улардан биттаси мажбурийдир такрорланиб келишини билиб ўтирган АҚЛЛИлар, яна ўйлаб кўриши учун вақт бор. Буларни миясига нима келиб қолса минглаб одамлар уларни орқасидан жабр кўрар эканда
Chunki sertifikat bolgani sababli 1soatdan vaqtiz olinadi
Savollar soni kabi 3 dan 1 qismi olib tashlanadi.