Жорий йилда айрим йўналишларда фанлар мажмуаси ўзгартирилди
Хабарингиз бор, куни кеча Давлат қабул комиссиясининг баёни билан жорий йилги тест синовларида қўлланиладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида ўтган йилгига нисбатан айрим йўналишларда ўзгаришлар кузатилган.
Расмийлар берган маълумотларга кўра, жами 461 та йўналишнинг 7%ида фанлар мажмуаси ўрни алмашган, яъни биринчи фан иккинчига айланган ва аксинча. 2,8% йўналишда эса битта фан ўзгарган. Фақат битта йўналишда 100% ўзгариш бўлган, яъни
Биотиббиёт муҳандислиги йўналишида иккала мутахассислик фани ҳам алмашган.
❓Қайси йўналишларда қандай ўзгариш бўлди?
Фанлар мажмуасини таҳлил қилиб чиқиб, қуйидаги ўзгаришларни кўрдим. Балки яна бирортаси қолиб кетгандир, аниқланса қўшиб қўяман.
5313000 Биотиббиёт муҳандислиги
✅ Жорий йил: физика ва математика
❌ Ўтган йили: биология ва кимё
***
5313400 Геодезия ва геоинформатика
5311500 Геодезия, картография ва кадастр (функциялари бўйича)
5311501 Геодезия, картография ва кадастр (қурилиш)
5140800 Геология (фаолият соҳаси бўйича)
5311301 Кадастр (кўчмас мулк кадастри)
5311300 Кадастр (фаолият турлари бўйича)
5311302 Кадастр (ҳудудлар давлат кадастри)
✅ Жорий йил: математика ва физика
❌ Ўтган йили: математика ва география
***
5340202 Бино ва иншоотлар қурилиши (транспорт бинолари)
✅ Жорий йил: математика ва физика
❌ Ўтган йили: математика ва чет тили
***
5111200 Ўзбек тили ва адабиёт
✅ Жорий йил: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда чет тили
❌ Ўтган йили: ўзбек тили ва адабиёт ҳамда тарих
***
Журналистика йўналишлари
✅ Жорий йил: касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда чет тилидан тест
❌ Ўтган йили: она тили ва адабиёт ҳамда чет тили (иккаласи ҳам тест)
👉 @xushnudbek 👈
Bundan 2 yil oldin ham shunga o'xshash qaror chiqqandi. Men o'zim huddi sizlar kabi shunaqa holatga tushganman. Bu udum bizni amaldorlarni qoniga singib ketgan. Agar iloji bo'lsa Xushnudbek aka sizga murojatim shuki; shu yil ham o'tgan yilgi holatga qaytarish mumkin bo'lsa, agar yordam qilolsayiz mana shu abiturentlarga yordam qilizlar. Har holda siz ham ko'pni ko'rib yuribsiz. Qo'lizdan kelsa harakat qilib ko'rin.
Gapirsa gap ko'p. Vaziyatta mendan ham yaxshi tushinib turibsiz.
Omad hammaga
Абитуриентам одам
Киёматда хамма уз килган амалларига жавоб беради ва албатта айбдор булса жазосини олади