Коронавирусга 1 йил
2020 йил 15 март куни мамлакатимизда Covid-19 билан зарарланган илк бемор аниқлангани маълум қилинганди. Ўшанда Франциядан қайтган шифокорда коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.
Ўша куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир бошчилигида махсус шошилинч мажлис
ўтказилиб, Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгилангани маълум қилинганди.
2020 йил 16 март, душанбадан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан
боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинган ва ўқишлар тўхтатилганди.
Ўша кундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистондан чиқиш тақиқланганди.
Ўша мажлисдан кейин каналда қолдирган овозли хабарим бугунгача 1 млн 800 минг киши томонидан эшитилди. Бу ҳозирча мен учун рекорд.
❓Сиз ўша кунларни қандай хотирлайсиз? Пандемия ва карантин ҳаётингизда қандай из қолдирди ва қолдирмоқда? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг.👉 @xushnudbek 👈
Котта йукотишлар булди кимдир сезди кимдир эса халигача йук... Супермаркетлар гавжум лекин ярим одам маскасиз бров масканг кани хам демайди.Япония каби мамлакатларда одамлар маскада эди пандемиягача грипп авж олганда хозир хам шундай. Тошкентда бир кунда куни кеча70та яна бемор аникланганини эшитиб тугриси уйланиб коласан киши нега бошкалар риоя килган конун тартибларга кимдир риоя килмайди деб.Хушнудбек сиз жуда куп нарсаларга эътиборлисиз сизни ёшлар хурмат килишади балки яна онгсиз,бепарво, билимсизларга тез тез тинимсиз эслатиб туриш керакдир маска такиб юриш канчалик мухимлигини.
Hayotim o'z iznida davom etyapti
Oilam sog'lom
Karantin davrida ko'p narsalarga ko'nikishni o'rgandik
Eng muhimi hayotimda men uchun burilish yasaydigan davr ya'ni online tayyorlanib talaba bo'ldim
Behisob shukr
Ayniqsa yangi uylangandi vaqtlarim edi. Ayolim xomlodor xar xil narsalar yegisi kelardi. Bir kun Chinoz ni qovurilgan baligini yegisi keldi xamma narsa cheklangan bir vaqtda buni olib kelib berish qiyin ish edi.