This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2016 йил, 23 август.

Рио олимпиадаси қаҳрамонларини кутиб олиш маросими.

Ҳамма эътибор фақат чемпион бўлган, медаль олган спортчилар ва уларнинг ота-онасига қаратилган.

Бир чеккада содда ва камтаргина бўлиб, медал ололмасдан келган Баҳодир Жалоловнинг онаси турибди.

Ўшанда Баҳодир “Онажон, мен учун ўксинманг, мен ҳали дунёнинг энг зўр спортчиси бўламан” деб онасига ваъда берган экан.

Бугун Баҳодир онасига берган ваъдасининг устидан чиқди!


👉 @xushnudbek 👈

391 comments

Show 100 more comments
Illo, bizga ham shunday elparvar, vatanparvar o‘g‘il nasib qilsin!
Onajonga havas qildik!
ҒАЛАБА МУБОРАК!!!

(Токио-2020 йил Олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекнинг мард ўғлонларига)

Оққан дарё оқар, албат, оқмай қолмас,
Ҳақ деган эл Оллоҳимга ёқмай қолмас,
Бек боласи бек бўлади, шонин бермас,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.

Қалқиб кетди қувончлардан кўзда ёшим,
Ой, юлдузга етди менинг мағрур бошим,
Сизлар борки, порлаб тургайдир қуёшим,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.

Юрт байроғин Токиога қилиб кўз-кўз,
Юксакларга кўтардингиз тегмасин кўз,
Мадҳингизда етмас сира энг буюк сўз,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.

Баҳодир ҳам Акбар асли олтин болам,
Беҳзодлару Улуғбеклар-лочин болам,
Аждодларга муносибсиз ҳам чин болам,
Акбар, Беҳзод, Улуғбеклар-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.

Баҳодирим, ҳар зарбингда қалқди дунё,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-Фарҳод гўё,
Давлат билан орзуларим бўлмас рўё,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, зўр шунқорим,

Зафарлардан жўшиб кетди юракларим,
Сизга бўлсин эзгу ният-тилакларим,
Ору номус, шон-шавкатга тиргакларим,
Акбар, Беҳзод, Улуғбеклар-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.

✍ МУХТОР ПАРДАЕВ

ЯҚИНЛАРИМИЗГА УЛАШАМИЗ!!!
♻️👉 @Muxtor_Pardayev 👈
Sanjar Xushboqov
Sirojiddin Hamzayev
Yakka yakka o'ynaladigan football bolsaydi .. Asablarimiz tamom bolmasdi. Bahodirga ming rahmat! Omad!
Futbolning yakka o'ynaladigan joyidan Ravshan Ermatov chiqqan, xozir esa Shomurodov yakka ketayapti, 😂😂😂
Исроилов Шахзод
Bahodir Jalolivni oila a'zolarini tabriklaymiz.Faqat olg'a
Наимжон
Барака топ молодец
♡𝓜𝓪𝔁𝔃𝓾𝓷𝓪♡
Koya🐨
Kuzimga yosh keldi tarbiya qilgan ota onasiga rahmat
Meniyam+++🥺
Rioda medal olmaganmidi?
Sabrina
ofarin ota onasiga ming raxmat
Havas qildik, sabr va ishonch bilam davom etsak inshaalloh hammamiz muvaffaqiyatga irishamiz
Маша алла Аллоҳим омадини берсин доим
Alisher
Zo'r gap yoq og'il bola bita gapiradi omad
Mashaalloh
Hammasiga ota onalar ishonchi sababchi. Tabrikliymiz! Omad!
Ota-onasiga bergan va'dasini oqlabdi.
Haqiqiy farzand. Barakallo.
Hammamizga nasib aylasin, ota-onamizni rozi qilish🙂
Акмал
Зўр гап йўқ👍👍👍
Barchani ko‘zini yoshlatdi bu Baxodir. O‘zbekiston madxiyasi eng rivojlangan davlat bayroqlaridan baland turibdi, va O‘zbekiston madxiyasi esa. 👌👌👌👌👌👈
😊😊😊😊
Onajonlariga ming rahmat..Bizga ham shunday farzandlar bersin allohim!
Фаррух Одилов
Субҳаналлоҳ
👏👏👏👏
Show next 100 comments