2016 йил, 23 август.Рио олимпиадаси қаҳрамонларини кутиб олиш маросими.
Ҳамма эътибор
фақат чемпион бўлган, медаль олган спортчилар ва уларнинг ота-онасига қаратилган.
Бир чеккада содда ва камтаргина бўлиб, медал ололмасдан келган Баҳодир Жалоловнинг онаси турибди.
Ўшанда Баҳодир
“Онажон, мен учун ўксинманг, мен ҳали дунёнинг энг зўр спортчиси бўламан” деб онасига ваъда берган экан.
Бугун Баҳодир онасига берган ваъдасининг устидан чиқди!
👉 @xushnudbek 👈
(Токио-2020 йил Олимпиадасида ғолиб бўлган ўзбекнинг мард ўғлонларига)
Оққан дарё оқар, албат, оқмай қолмас,
Ҳақ деган эл Оллоҳимга ёқмай қолмас,
Бек боласи бек бўлади, шонин бермас,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.
Қалқиб кетди қувончлардан кўзда ёшим,
Ой, юлдузга етди менинг мағрур бошим,
Сизлар борки, порлаб тургайдир қуёшим,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.
Юрт байроғин Токиога қилиб кўз-кўз,
Юксакларга кўтардингиз тегмасин кўз,
Мадҳингизда етмас сира энг буюк сўз,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.
Баҳодир ҳам Акбар асли олтин болам,
Беҳзодлару Улуғбеклар-лочин болам,
Аждодларга муносибсиз ҳам чин болам,
Акбар, Беҳзод, Улуғбеклар-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.
Баҳодирим, ҳар зарбингда қалқди дунё,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-Фарҳод гўё,
Давлат билан орзуларим бўлмас рўё,
Акбар, Беҳзод, Улуғбегим-сафда норим,
Баҳодиру Давлат-орим, зўр шунқорим,
Зафарлардан жўшиб кетди юракларим,
Сизга бўлсин эзгу ният-тилакларим,
Ору номус, шон-шавкатга тиргакларим,
Акбар, Беҳзод, Улуғбеклар-сафда норим.
Баҳодиру Давлат-орим, асл шунқорим.
✍ МУХТОР ПАРДАЕВ
ЯҚИНЛАРИМИЗГА УЛАШАМИЗ!!!
♻️👉 @Muxtor_Pardayev 👈
Haqiqiy farzand. Barakallo.
Hammamizga nasib aylasin, ota-onamizni rozi qilish🙂