Имтиҳон натижангизни эслай оласизми?Мен 2006 йили 190,0 балл билан Тошкент давлат юридик институтига тўлов-контракт асосида кирганман. Ўтиш бали 181,2 бўлганди, адашмасам. Тарихдан 36 та саволдан 30 та, она тили ва адабиётдан 31 та, инглиз тилидан 29 та ишлаганман. Бир амаллаб илашиб қолганман, хуллас.
Ва доим айтаман, агар ўша йили киролмай қолганимда, 4-5 йил умуман талаба бўлолмай ўтиб кетардим, менимча. Ёки умуман ўзим хоҳламаган қайсидир камроқ балли йўналишга кирармидим, ким билсин.
Чунки 2007 йилдан бошлаб тест синовларида коррупция эээээнг юқори чўққига чиқиб кетган. Баллар шу даражада осмон бўлиб кетганки, Эйнштейндек даҳо бўлсангиз ҳам билимингиз билан кириш эҳтимоли 1% эди.
Хуллас, 2006 йили шунчаки омадим келиб қолган, Аллоҳга шукр.
❓Сиз неча балл билан кирганингизни эслай оласизми?P.S.: 10 йиллар давомида ўз мансабидан фойдаланиб, миллатнинг келажагини пуллаб, шуни ортидан миллионлаб ҳаром пул топган инсонларга лаънатлар бўлсин.👉 @xushnudbek 👈
Òtbgan yili Tosh ARXITEKTURA VA QURILISH INSTITUTI ga 85.1 ball bilan kirdim. Kontrakt 14 ta matematika va 13 ta geografiya 🤦♂️🤨
Unchali maqtanishga arzimidigan natija
Biologiya 25
Kimyo 24
Ona tili 8 ta
136,7
FarDU Biologiya kontrakt
Ширин хотиралар учун раҳмат, укахоним Хушнудбек. Фақат омадингизни берсин, одамларга ёрдам қилиб савобни коттасини олиб юроринг, баракалла, умризга, ризқизга Аллоҳ барака берсин, кам бўлманг укахон.