❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат
#кўпчиликсўраганэди
Эртага,
28 июль куни соат 20:30 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.
Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:
— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;
— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;
— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;
— ички «перевод»лар;
— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);
— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари;
— ўқишни кўчиришда олинадиган имтиҳон ва тест тартиби ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.
Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Ассалому алайкум. Мен Қорақалпоқ давлат университети юриспруденсия йўналишида 1 курсни тамомладим. Ўзим Фарғоналикман. Бизнинг вилоятда ушбу йўналиш очилмаган. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов сиз билан чоғида агарда ўз вилоятида таьлим шакли мос ва турдош бўлса шундоқ чекловларсиз ўқиши кўчиб ўтади деган эдилар. Ахир бизнинг вилоятда юриспруденсия йўналиши йўқку. Ўқишимни кўчириш бўйича Тошкент давлат Юридик университети ёки Наманган давлат университети юриспруденсия йўналишига ариза ёзсам хеч қандай чекловларсиз ўқишим перевод бўладими ? Чунки бизнинг яшаш жойимизга енг яқин жойлар шу ерларда очилган холоску...
Агарда фақат прописка билан ўтадиган бўлса мисол учун мен билан бир гурухда ўқийдиган наманганлик курсдошим шундоқ ўтади мен эса фарғона прописка бўлганлигим учун оширилган контракт тўлаб кўчираманми..?
1-kursdan soʻng turdosh yoʻnalishga perevod qilinsa 4 tadan ortiq fandan farq boʻlib qolsa yana 1-kursdan oʻqish kerak boʻladimi yoki turdoshda bunday gaplar yoʻqmi?