Роппа-роса 4 йил олдин
@xushnudbek каналида
илк пост қолдирилган эди. 4 йил ичида каналда 14 мингдан ошиқ постлар эълон қилинди
(форвардлари билан). Бугунги кунда обуначилар сони 418 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Умуман олганда канал менга кўп нарса ўргатди, тарбиялади. Турли кутилган ва кутилмаган савдоларни бошимга солди, қувончли ва баъзан дилни хира қилувчи вазиятларни туҳфа қилди. Масъулиятли бўлишга, маълумотларни қайта ва қайта текшириш, шошмашошарлик қилмасликка, ўз устимда тинимсиз ишлашга ўргатди.
Энг асосийси каналим менга Сизлардек қадрдон инсонларни берди.
Ўзбекистон ва хориждаги турли нуқталардан мени кузатиб, фикрларимга муносабатлар берадиган, хурсандчилик кунларимда мен билан бирга қувонадиган, баъзан мен учун қайғурадиган, хато қилган пайтларим танқид қилиб, тўғри йўлга бошлайдиган 400 мингдан ошиқ азиз ва самимий яқинларим пайдо бўлди. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг менга берган марҳамати, десам адашмаган бўламан.
Борингизга шукр! Барчангизни ғойибона ҳурмат қиламан.
👉 @xushnudbek 👈
Olg'a Xushnud aka!
Xushnud aka kanalingizni talabalik davrimdan buyon kuzatib boraman judda kerakli va tastiqlangan xabarlar yoziladi bundan judda xursandman.
Qashqadaryo Qamashidan alangalik salom.