⚡️Ўзбекистонда 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт
Бу ҳақда бугунги Республика махсус комиссияси йиғилишида
маълум қилинди.
Булар:
➖ аҳоли билан мулоқотга кирувчи хизмат кўрсатиш объектлари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ барча турдаги савдо объектларининг ходимлари;
➖ спорт мактаблари ҳамда иншоотлари ходимлари;
➖ маданий ҳамда кўнгилочар объектлар, дам олиш масканлари ходимлари;
➖ меҳмонхона, уй меҳмонхонаси, хостел, отел, ётоқхона ва кемпинглар ходимлари;
➖ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;
➖ давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;
➖ ҳарбий хизматчилар;
➖ умумий овқатланиш корхоналари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;
➖ коммунал хизмат ходимлари;
➖ алоқа ва телекоммуникация объектлари ходимлари;
➖ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;
➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
👉 @xushnudbek 👈
Nojoʻya taʼsir uchun kim javob beradi ishlab chiqaruvchi xitoy farmkomoaniyasimi, vostachi davlatmizmi, yoki vaksinani xizmat taqozosidan oʻtkazuvchi shifokorlarimizmi(katta ehtimol shunisi)? Davlat hech yoʻq shu savollarga javob bersin keyin xaqlda ishonch paydo boʻlsa oʻzi oladi