Сизнинг
юқоридаги постга муносабатингиз қандай?
9 май Сиз учун аслида қандай кун? Қуйида шу ҳақдаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, урушда қатнашган ота-боболарингиз бўлса, уларнинг хотиралари билан ўртоқлашишингиз ҳам мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Урушда Германияга қарши курашган бошқа мамлакатларда, масалан, АҚШ ёки Европада бу кун байрам қилинмайди; уруш тугаган кун сифатида ҳам ёдга олинмайди. Аслида Европа ҳудудларининг фашистлардан озод қилиниши 1945-йил бошининг турли саналарига тўғри келади. 8-май фашистлар
Германияси расман таслим бўлган кун. Шунинг эртасини советлар байрам қилиб олган. Аслида эса II Жаҳон уруши 1945-йил 2-сентябрьгача давом этган.
Хуллас, 9-май байрами собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда совет маданиятидан қолган мерос сифатида ҳануз яшаб келмоқда.
Советлар даврида бу кун "Улуғ ватан урушида қозонилган ғалаба" деб аталди. Мустақилликдан сўнг "Хотира ва қадрлаш куни"га айланди. Сўнгги 2-3 йилда яна "Ғалаба куни" сифатида эсга олинмоқда. Бугун ўтказилаётган тадбирлар советлар давридаги парад ва байрамлардан кўп ҳам фарқ қилмайди.
Тарих - ўчмас из. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар, албатта, хотирланади ва хотирланиши керак. Аммо унинг советлар мафкураси асосида, улар белгилаб берган кунда ва улар ёзиб кетган тарих бўйича нишонланиши ғалати.
Биз 9-майни фашистлар устидан қозонилган ғалаба куни муносабати билан фақат советча тадбирлар ўтказиш воситаси эмас, балки инсоният тарихидаги энг улкан фожиа - Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистон халқининг иштирокини қайта танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш имконияти сифатида кўришимиз керак.
Беҳисоб жонини ва молини қурбон қилган халқимизнинг бу урушдаги иштироки ўз вақтида ҳақиқий ва тўла эътироф қилинганми? Сталиннинг мақсади фақат ватанни ва унинг халқини душмандан сақлаб қолиш бўлганми ёки ўз империяси ҳудуди чегараларини янада кенгайтиришми?
Сталин ғалабаси советлар бошқарувидаги мустамлака халқлар учун, ўзбек халқи учун қанчага тушди? Урушда қурбонлар сонини камайтириш имконияти бормиди? Асир тушгани учун узоқ йиллар сургун ва қатағонга учраган ватандошларимиз тарихини ким ўрганади? Сотқинликда гумонланиб ёппасига Ўзбекистонга ва бошқа ҳудудларга сургун қилинган қрим-татарлар ва яна бошқа халқлар тақдириничи?
Рамзлар мамлакати
Болтиқ давлатлари совет тузумини қоралаб чиқди
Тарихчиларимиз мана шу мавзуларни ўрганишлари керак. 9-май тадбирлар куни эмас, тарихни ўрганиш ва ўргатиш санаси бўлсин. Шу куни мана шу мавзуларда суҳбатлар, мақолалар, бадиий ва ҳужжатли филмлар тақдим қилинсин; совет даврини улуғловчи материаллар эмас. Ҳам ёш, ҳам кекса авлод 9-май мамлакат тарихида, миллий онгда қандай ўрин тутишини билсин. Урушга оид манзарани фақат оқ ва қорага бўямасдан, унга холис ва батафсил баҳо бериш даври келди.
9-май ғалаба куни эмас, байрам ҳам эмас, балки ота-боболаримиз бошдан ўтказган машъум кунларни хотирлаш ва мотам тутиш кунидир.
азон.уз
Нега русоар Марказий Осиёни босиб олган даврдаги, у́збек хонларини парчалаган даврла эсланмаябди ?