Сизнинг
юқоридаги постга муносабатингиз қандай?
9 май Сиз учун аслида қандай кун? Қуйида шу ҳақдаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, урушда қатнашган ота-боболарингиз бўлса, уларнинг хотиралари билан ўртоқлашишингиз ҳам мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
9-Май дунёни бўлиб олиш истагидаги диктаторлар кураши сабаб ҳалок бўлган миллионлаб инсонларни хотирлаш куни. Нима бўлди, урушдан миллионлаб инсонлар ўлиб кетди, фарзандлар етим, аёллар бева қолди, қанчадан қанча Онаизорлар фарзанд доғида куйиб адо бўлди. Онажонимни бир кўрай дея ким учун, нима учун урушаётганлигини ҳатто англамай жангда ҳалок бўлганлар кўмилди ёки қаерлардадир қолиб кетди. Бир уйни ўзига 7, 8 талаб қорахат келди. Урушдан қайтганлар майиб-мажруҳ, соғ-саломат қайтганлари ҳам бор шукр лекин афсуски жангда қон кечиб келганларни аксариятини арзимаган сабаб билан қамашди. Ғалабадан ким фойда кўрди, албатта биз эмас! иккита диктатордан бири ютди, униси келтирмаган кулфатларни буниси келтирди. Юртимизнинг бойликлари ташиб кетилаверди, зиёлилари қириб ташланаверди, халқ кундан-кунга қийналиб, жаҳолат қурбони бўлаверди. Токи СССР парчаланиб кетгунга қадар бизни Халқимиз бошига фақат ва фақат ёмонлик келтирди, азоб уқубат солди. Шу ғалабами, шу бахтми!?
9-Май қайсидир давлатлар учун Ғалаба байрами бўлиши мумкиндир, аммо Ўзбек халқи учун ҳеч қачон, ҳеч қандай Ғалаба байрами эмас.
9-май Хотира ва Қадрлаш Куни, Шундай экан Ўтганларни хотирлаб, ҳақларига дуо қилайлик.
Хушнудбек мени фикримча, оталар, аждодлар ишини ковлаш, муҳокама қилиш ақлли инсонни иши эмас. Ўша давр талаби шу бўлган, Ватан жангга чақирган, "Лаббай"деб жавоб беришган ва топширилган вазифани аъло даражада қурбонликлар эвазига бўлсада бажаришган.
Аллоҳ кўрсатмасин ўша кунни, агар фавқулодда ўша вазият бўлиб қолса, омма яна ҳозиргидее, борайликми, бормайликми, эртага авлодларим оқлайдими, қоралайдими? деб муҳокама қилинади бу туришда.Фикрим, оталар ватанпарварлиги, мардлиги, жасорати байрами нишонланиши керак. То бир нафар собиқ жангчи бор экан. Ҳурматини жойига қўйиш ҳаммани виждонига ҳавола.