Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди Асосий қоидалар:
➖ижара тўловини қоплаш учун албатта солиқ органларидан рўйхатдан ўтган
расмий ижара шартномаси бўлиши керак;
➖ ижара тўлови
фақат кундузги таълимда ўқийдиган талабалар учун тўлаб берилади. Сиртқи ва кечки таълим учун қўлланмайди;
➖ битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаса,
уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт;
➖ ўзи ёки ота-онасининг уйида, шунингдек доимий турар жойидаги уйда ижарада турганларга қоплаб берилмайди;
➖ аризалар
ҳар ойнинг 7-санасигача декан ўринбосари ёки ОТМдаги турар жой билан таъминлаш бўлимига топширилади;
➖ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йили давомида
(ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқув дастури давомийлигига қараб белгиланади;
➖ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари
(270 минг сўм), қолган ҳудудларда – 0,5 баравари
(135 минг сўм)дан оширилмайди.
👉 @xushnudbek 👈