⚡️Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг
35 фоизи (66,1 балл) этиб белгилангани
маълум қилинди.
Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.
💰Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.
ℹ️ ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхатиБошқа ОТМларга ўтиш балини юқори турувчи вазирликлар белгилайди, масалан тиббиётни Соғлиқни сақлаш, юриспруденцияни Адлия вазирлиги ва ҳ.к.
👉 @xushnudbek 👈
Sizni aqlli desam ....... ekansz topshirga institutlarizni kirish ballari oldingi yili nechi bolgani haqda oylab kormadizmi 🤨🤨🤨
ГҚК (Гондурас қабул комиссияси) имтиҳонларга бир ҳафта қолганда имтиҳон саволлари миқдорини кескин камайтириб ташлади.
❗️Тест топшириқлари сони қисқартирилди
Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.
✅ Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
▪️она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️математика – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл;
▪️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан, максимал балл – 21 балл.
➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
🔰 Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
● 1-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл;
● 2-фан – 20 та савол. Ҳар бири учун 3.15 баллдан, максимал балл – 63 балл.
➡️ Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
☑️ 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Барча гондураслик абитуриентларни табриклайман, ҳалиги палон минг долларга савол сотиб олган абитуриентлар учун Тоҳир Содиқов ижросида “Ана энди йиғла” қўшиғи янграйди.
@tentakminds
Kiyin men oqishga topshirganimda oxirgi uch yillik ballarni korib chiqganman natija berdi byudjetga kirdim
Uzbni ichida bir otmdan bir otmga perevod qiliw kk bo'lsa tabaqalawtirilgan to'lov kontraktini minimal miqdorini to'lawi kk xop wu tabaqalawtirilgan to'lov kontraktini minimal miqdori,bazaviy hisoblawni qancha barobari to'g'ri keladi ko'rsatilmagan. Asoslantirib ochiqlik degan narsag rioya qilib hamma uchun tuwnali qb ko'rsatsangiz.