⚡️Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг
35 фоизи (66,1 балл) этиб белгилангани
маълум қилинди.
Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.
💰Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.
ℹ️ ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхатиБошқа ОТМларга ўтиш балини юқори турувчи вазирликлар белгилайди, масалан тиббиётни Соғлиқни сақлаш, юриспруденцияни Адлия вазирлиги ва ҳ.к.
👉 @xushnudbek 👈
Uzbni ichida bir otmdan bir otmga perevod qiliw kk bo'lsa tabaqalawtirilgan to'lov kontraktini minimal miqdorini to'lawi kk xop wu tabaqalawtirilgan to'lov kontraktini minimal miqdori,bazaviy hisoblawni qancha barobari to'g'ri keladi ko'rsatilmagan. Asoslantirib ochiqlik degan narsag rioya qilib hamma uchun tuwnali qb ko'rsatsangiz.
Узбекистон ичида перевод 10 баробар булса, кушни давлатдан перевод килса оддий контракт пули туланса, кани бу ерда адолат.
Унакада фарзандларимизни йиллаб таёрлантирмай репититорга катнатмасдан озрок пул бн кушни давлатларга укишга киритиб перевод килдирвосак буларкан. Эшитишимизча
Четда укиётган талабалар укишга бормаяпти хам укиётган институтини курмаган хам 150 доллар бериб доверност бераяпти у ёкдаги одамлар перевод учун барча хужжатларни узлари таёрлаяпти нимага бу нарсага вазирлик умуман этибор бермаяпти.
Узбекистондаги ОТМларга кириш учун йиллаб таёрланиб кирган талабалар учун бу катта нохакликку