Тестсиз ўтаётган 1 август!
Ваҳ-ваҳ-ваҳ... Бундан бир неча йил олдин ушбу кунда бутун Ўзбекистон «қайнар» эди.
Барча мобил операторлар бир хил ёлғон баҳона, яъни «техник профилактика ишлари» туфайли мобил интернетни ўчиришарди. Аммо нима учун ўчганини ёш бола ҳам биларди. Лекин улар бизни аҳмоқ қилишарди гўё... Мобил интернетнинг бир неча соат ишламаслиги ортидан бизнесга бир неча миллионлаб зарар етарди, аммо масъуллар бошқачароқ замонавий йўлни қидириб кўрмас, худди ҳеч нарсани билмагандай ўша ибтидоий йўлдан боришарди...
Ҳамма имтиҳонга шошган, юз минглаб тақдирлар шу 2-3 соат ичида ҳал бўларди. Ўзбекистон келажаги шу 3 соатлик қум соат ичига қамаб қўйилган эди гўё...
Минглаб инсонлар шу биргина кунни кутишар, шу биргина кун ортидан юз минглаб доллар
(балки бир неча миллион доллардир, ким билсин) ишлаб олишарди...
Эҳҳееее, яна қанчадан-қанча хотиралар билан қолди, бу 1 августдан.
Бугун эса 1 август — оддий кун. Август ойининг биринчи санаси холос. Мана кетма-кет 2 йилдирки 1 августда ҳатто тест синовлари ҳам бўлаётгани йўқ. Ҳамма хотиржам. Ҳеч нарса ўчмаган
(мабодо ой охирида абонент тўловини қилмаган бўлсангиз, ўчгандир балки). Ҳаммаси бип-бинойидай ишлаб турибди.
Айтмоқчиманки, ўзгаришлар ўз қўлимизда. Фақат оззззгина хоҳиш ва оззззгина сиёсий ирода бўлса етарли. Бошқа соҳаларга ҳам мана шу оззззгина хоҳишдан оззззгина беришса, гуллаб кетарди кўп нарса.
Сизда ушбу кун билан боғлиқ қандай хотиралар қолган?
Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.
Изоҳларда фикрларингизни кутаман.
👉 @xushnudbek 👈
Manga kemadida
Izohga nima db yozdiz
1 августдан кўра кўпроқ ҳужжат топшириш жуда қийн бўлган айниқса 30 31- июл кунлари дтм қоғоз олиш учун неча йиллаб навбат кутганмиз сўкиниб сўкиниб.
Кириш имтиҳонлари қийин бўлгани билан таьлим сифат зўр бўлиб қолгани йўқ... Диплом олганларда эса қўшимчасига Туркияга кетиш имкони бор.
Мендан жуда норози буб кетишган улар. Лекин иложсиз эдим бошка абитуриентлар шуни талаб килишарди. Коридордаги ДХХ ходимлари билиб колса менга чора куришарди. Дхх ходимлариям нечтасини тел, шп лар билан ушлаб чикарворишган. Хуллас хакикий тест хоразмда буларди. Шунакаям булиши керакда аслида тест. Орган ходимлариям росса курашарди билимлилар кирсин деб