#ўқишникўчириш
Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатда
ўқишни кўчиришга оид айрим саволларга ҳам жавоб берди.
✅ Агар фарғоналик талаба ҳозир Самарқандда ўқиётган бўлса ва ўқишини ўзининг доимий яшаш манзилига кўчирмоқчи бўлса, унда
имтиҳонсиз ва ҳеч қандай тўловсиз
мос ва турдош бўлган йўналишга кўчира олади. Агар талаба мос ва турдош бўлмаган бошқа йўналишга кўчирмоқчи бўлса, унда бир марталик супер-контракт тўловини тўлаш талаб этилади.
✅ Мос ва турдош бўлмаган исталган йўналишга супер-контракт тўлаган ҳолда
ўқишни кўчириш мумкин. Масалан, биологиядан тиббиётга, педагогикадан юриспруденцияга ва ҳ.к.
❗️Лекин агар талаба юқори курс бўлса ва ўтилган фанлар фарқи катта бўлса, унда битта пастки курсдан ўқишни кўчиради, яъни бир (ёки икки) йил йўқотиши мумкин.
Шунингдек, вазир суҳбат чоғида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қанча бўлиши ҳақида айрим йўналишлар кесимида маълумот берди.
Қолганини овозли хабарда эшитишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
MASALAN Ingliz tilidan ingliz yiliga degani Mo's va turdoshmi
Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган:
“Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:
а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;
ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;”
Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.