Audio
#ўқишникўчириш

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатда ўқишни кўчиришга оид айрим саволларга ҳам жавоб берди.

✅ Агар фарғоналик талаба ҳозир Самарқандда ўқиётган бўлса ва ўқишини ўзининг доимий яшаш манзилига кўчирмоқчи бўлса, унда имтиҳонсиз ва ҳеч қандай тўловсиз мос ва турдош бўлган йўналишга кўчира олади. Агар талаба мос ва турдош бўлмаган бошқа йўналишга кўчирмоқчи бўлса, унда бир марталик супер-контракт тўловини тўлаш талаб этилади.

✅ Мос ва турдош бўлмаган исталган йўналишга супер-контракт тўлаган ҳолда ўқишни кўчириш мумкин. Масалан, биологиядан тиббиётга, педагогикадан юриспруденцияга ва ҳ.к.

❗️Лекин агар талаба юқори курс бўлса ва ўтилган фанлар фарқи катта бўлса, унда битта пастки курсдан ўқишни кўчиради, яъни бир (ёки икки) йил йўқотиши мумкин.

Шунингдек, вазир суҳбат чоғида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қанча бўлиши ҳақида айрим йўналишлар кесимида маълумот берди.

Қолганини овозли хабарда эшитишингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

1332 comments

Show 49 more comments
Парвина
Ассалому алайкум. Хушнудбек ака кечаги хабаризни укидим укишни кучириш буйича. Коментарияда хам савол колдирдим лекин узимам алохида узизга езишга каррор килдим саволим тезрок жавоб топиши учун. Ман Зайирова Парвина Уткировна Самарканд давлат чет тиллари институтида филология ва тилларни укитиш русс тилида укиб 1 курсни тамомладим. Перевод килдирмокчиман Тошкент Жахон тиллари университетига худи узимга турдош буладиган юналишга. Узим асли Кашкадарьёликман. Айтиб утдиз 3 сабаб буйича бепул утказишади. Укишимни кучириш сабабим шуки Самарканда хеч кимим йук оилавий шароитим тугри келмади. Тошкентда хамма кариндошларим бор. Уйдагиларим хам кучиб кетишмокчи хозирча временный пропискага куйдираяпмиз. Айтишингиз мумкин узингни вилоятинга олсанг буладику деп, узимни вилоятимда турдош юналишим юк, бошка юналиш тугри келмайди. Мани холатида шу сабабга утаоладими? Ёки барбир тулов килиш зарурми оилавий шароит тугри келмаса хам Укишим тулов контракт асосида шу саволга жавоб олишни хохлардим.
𝑨𝒃𝒅𝒖𝒍𝒍𝒂𝒚𝒆𝒗  ️
Йо
MOS VA TURDOSH DEYISHYAPTI QANAQA BOLADI U OZI
MASALAN Ingliz tilidan ingliz yiliga degani Mo's va turdoshmi
Azamatovna_🌸
Agar shunchaki o'qish shaklini kochirsa unda pul to'lanmaydimi. Yani o'sha o'zini o'qiyotgan institutni ozini fakultetni sirtqi yo'nalishiga ko'chirib o'tkazmoqchi bo'lsa. Masalan kunduzgi buxgalteriya fakultetni sirtqi buxgalteriya fakultetiga
Укишни кучиришда агар бали етмаса яна кайтип борса олдинги олийгохи оладими перевод килдирсайла ачесления кивораман деганди
Grandga o'qiyotgan talaba ko‘chirsa kontrakt bo‘ladimi
SAMARQAND Arxitekturadan Namanganga kochirish kere lekin namanganda yoq Eng yaqini toshkent agar toshkent yashash joyga yaqin bolsa mumkinmii toshkentga olish tolovsiz
Haa kontrakt bolasiz 100 foiz
Агар талаба давлат гранти асосида укийдиган булса укишни уз йуналишига бошка вилоятга кучирса контракт буладими илтимос жавоб беринг
ILHOM
Ha albatta
Turizmdan iqtisodga otishi Mo's va turdoshga kirmeydi ekanda unda
Sardor Isoqulov
Assalomu-alaykum super kontrakt tulovi qancha buladi
Azizbek
MOS VA TURDOSH DEYISHYAPTI QANAQA BOLADI U OZI MASALAN Ingliz tilidan ingliz yiliga degani Mo's va turdoshmi
Масалан, меддан факат медга, юридикдан факат юридикка, масалан молия, иктисод, туризм, мехмонхона хужалиги, манашула бирига охшаш
Pul tolasez olasiz endi
Minimal 120 mln bo'sa iqtisodda maksimal qancha 5milliardmi
Z𝓾𝓵𝓯𝓲𝓭𝓭𝓲𝓷 S𝓮𝓿𝓪𝓻𝓪
Sardor Isoqulov
Assalomu-alaykum super kontrakt tulovi qancha buladi
Nechi bal yetmasligiga qarab boladu
Assalomu alaykum man tdtu biotibbiyot muhandisligi fakylteti 2-kursni tugatdim man shu universitetni bowqa bir (ya'ni energetika yoki konchilik fakultetlariga)fakultetiga o'qishimni kuchirishim mumkinmi???
Ассалому алейкум ! Бу мурожаат нафақат мен томонимдан балки, хорижда ўқиётган бутун Ўзбекистонлик талабалар томонидан бўлиб, аниқ қилиб айтганда Топ-1000 таликка кирган Университет талабалари номонидан!

Хабарингиз бор, куни кеча - 22- июньда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори омма эътиборига такдим этилди. Мана шу қарордаги: “Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш тартиби “ га тегишли бандида шундай жумла келтирилган:

“Қарорга мувофиқ, 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

а) талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;”

Мурожаатимнинг бош мақсади шундан иборатки, Вазирлар Махкамасининг 20.06.2017 йилдаги № 393-сон Қарори билан топ-1000 ликка кирган Россия Федерацияси Университетларига ўқишга кирган ва ўқиётган талабалар Ўзбекистонга синовларсиз ўкишни кўчириши мумкинлиги тўғрисида кўрсатиб ўтилган эди ва биз шу кунга қадар, ушбу қарорнинг шу бандига асосан иш кўраётган едик! Эндиликда, юқорида кўрсатилган Қарор билан топ-1000 таликка кирган Университет талабалари хам бошқа хорижий давлатлардаги ОТМларининг талабалари каби имтихон асосида ўкишини кўчириши керак экан! Бу Қарор ўқишни кўчириш учун ариза қабул қилинишига 3 хафта қолганида топдаги талабаларга эълон қилиниши, Олий Таълим Вазири бизларни камситиб билимисиз дейиши ноўрин эмасми? Агарда, бизни шундай хисоблашар экан, нега унда ўзимизда абитуриент сифатида ўқишга топшириб, 56,7 балл хам тўплай олмаган, аниқ қилиб айтадиган бўлсак, 0 балл тўплаган абитуриентларни супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлиги, шаффофликми, улар билимлими? Шаффофлик дейилади аммо бу канакасига шаффофлик.
Dilmurod
Minimal 120 mln bo'sa iqtisodda maksimal qancha 5milliardmi
😁😁😁🙈balkim shunchalik hamma joyni pul qilwdiya
Show next 100 comments