Талабаларнинг ижара харажатларининг қанча қисми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум бўлди
Президент фармонига кўра,
2021 йил 1 майдан бошлаб:
✅ ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг
60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг
50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
✅ Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:
➖ Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (
245 минг сўм);
➖ қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан
(122 минг 500 сўм) ошмаслиги керак.
✅ Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.
👉 @xushnudbek 👈
Yana yangi korrupsiya
o'tgan yilgi karantin boshida tarqatilgan yordam puli ham "ijtimoiy himoyaga muhtojlar" ga berilgan edi ko'rdik kimlar egalik qildi
Kiyin aniqlashtrib yozinglarda faol yoki extiyojmand bòsa kimdan shu xujjatni olamiz