‼️Ҳурматли талабалар!
Сиз ўқийдиган олийгоҳда амалиёт ва лаборатия ишлари учун етарли жиҳозлар, кўргазмали материаллар йўқми? Натижада бу етарли даражада билим олишингизга халақит беряптими?
Хўп, унда нимага сиз шу жиҳозларни кимлардир сотиб олиб келишини кутиб юрибсиз? Бунинг учун ўзингиз ташаббус кўрсатсангиз ҳам бўлади-ку!
openbudget.uz сайтига киринг ва «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ўз ташаббусингиз қолдиринг. Фуқаролар ўзлари танлаган 1 млрд сўмгача бўлган лойиҳаларга бюджетдан
жами 1 трлн сўм маблағ ажратилмоқда.
Батафсил.
Шунингдек, талабалар ўртасида ташаббуси энг кўп овоз олган
50 нафар ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Батафсил.
❗️Муаммони кимдир ечиб беришини кутиб юрманг, ўзингиз ташаббускор бўлинг! Бу нафақат талабалар, балки барчага тааллуқли.
Ташаббусни қолдириш учун манзил:
📲 https://openbudget.uz/boards👉@xushnudbek👈
Faqat pul ikkilamchi narsalarga pul ajratilgani-ajratilgan. Pulni jihozga emas sifatga yonaltirish kerak. Oliy ta'limda ishlar mutasadillar oylaganidek yaxshi emas. Maktablarda undanda yomon. Har bir shahs ozidan boshlashi kerak. Lekin, davlat mutasadilari ham fidokorlik, xalqqa suyanch bolishi kerak. Ilmsiz qaramlikni yengib bolmasligi hammaga ayonku. Afsus.
Bizni institutda yetarli 70% labaratoriya jihozlari qolgani barbir tahbariyatga bog'liq
Фарзандларимиз кийналиб репитеторларга катнаб, канча машаккат билан укишга аранг киргач, олий таълимдаги куз буямачиликлар, нобоп таълим, шароитнинг йуклиги туфайли студентлар мукаммал билимга эга мутахассис булиш урнига репитеторда урганган билими колса, коладики, аммо олий таълимдан бум _буш каллаларни етиштириб бераётганлар хам талабани алдаб, хам ота_онани , жамиятни маблагларини ёлгон таълимга суриб олаётган рахбарлар туфайли жамиятимиз бутун ривожланган давлатлардан 100 йил ортга колаётганлигимизни билсалар хам коррупцион гоялардан воз кечмаяпди.
Ман масалан хозир иқтисодиёт фақультетида ўқийман, камчили йўқ, лекин қўшимча қўшишса яхши бўларди, бизнинг ёналишимизда асосан компютерда, ворд, эксель, 1с программалари орқали қўплаб хисоботлар бажарилади, ва биз ўқишимизни тугатиб ишга кириш мақсадида сухбатга борганаимизда айнан ўша программаларда ишлай олишмизни сўрашади, шуни инобатга олган холда, шу таклифга бир кўз юритиб тахлил қилиб Халқ Таълим вазирига таклиф қилсангиз, дарсикларга иложи борича компютер билан боғлиқ дарсликлари қўшишини таклиқ қилардим, чунки, замон талаби, биз фақат назарий билим эмас амалий билимларни ўзимиз шу ворд экселдарда ишлаб билмимизни оширардик.