Афтидан, Қашқадарё вилоятидаги ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолардан бири ҳам COVID-19 беморларига мослаштирилмоқда!

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Қарши шаҳридаги номи очиқланмаган 2 бино COVID-19 беморларини тақсимлаш марказига айлантирилган.

Расмда келтирилган бино, катта эҳтимол билан ДТМ тестлари ўтказиладиган Қарши ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати биносини эслатмоқда. Агар хабар тасдиқланса, Қашқадарё вилоятидаги 3 та тест синовлари ўтказиладиган бино ДТМ ихтиёридан "отмен" бўлади.

Хабарингиз бор, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 7 та биносида ДТМ тест синовлари ўтказиладиган Ўзэкспомарказ ҳам COVID-19 беморларини саралаш марказига айлантирилган эди. ДТМ эса стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмайди, дея таъкидлаганди.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi 👈

20 comments

🌸🌸🌸
Тезро кутулседик шу балодан, аввалгидек тинчлик боседи тезрок. Шу бу йилгиде палакат йил хчкачон бумаганди🤔
Endi nima bo'ladi imtihon bularmikan 😭😭😭😭😭😭😭😭😭
Нилуфар
Стадионларда булсин
Bzga dsa stadionda yo togda bomiydimi tezro bosin shu imtihon odamni qiynavordiyuuuu
Inshaalloh bu sinovli kunlarni ham oʻtkazamiz.
Нилуфар
То за хаво хамма куриб туради бу пандимияда залларга епик жойларга камап кассалик баттар авжига оладику бу мани фикрим кареяда хам шундай стадионларда утди бир кузим тушганди интернет да
🦋🦋🦋🦋🦋
Imtihon tezro bo'sin nima bo'seyam.
Show next 9 comments