Афтидан, Қашқадарё вилоятидаги ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолардан бири ҳам COVID-19 беморларига мослаштирилмоқда!
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабарига кўра, Қарши шаҳридаги
номи очиқланмаган 2 бино COVID-19 беморларини тақсимлаш марказига айлантирилган.
Расмда келтирилган бино, катта эҳтимол билан ДТМ тестлари ўтказиладиган
Қарши ихтисослаштирилган олимпия резервлари мактаб-интернати биносини эслатмоқда. Агар хабар тасдиқланса, Қашқадарё вилоятидаги 3 та тест синовлари ўтказиладиган бино ДТМ ихтиёридан "
отмен" бўлади.
Хабарингиз бор,
аввалроқ Тошкент шаҳридаги
7 та биносида ДТМ тест синовлари ўтказиладиган
Ўзэкспомарказ ҳам COVID-19 беморларини саралаш марказига айлантирилган эди. ДТМ эса
стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмайди, дея
таъкидлаганди.
Сафимизга қўшилинг!👉 @davlattestmarkazi 👈