❗️Танзила Нарбаева ота-оналарга мурожаат қилиб, ўқитувчиларни ҳурмат қилишга чақирдиСенат раиси бугунги мажлисда жумладан шундай деди:
«Барчамиз – онамиз, отамиз ва ўз фарзандларимиз таълим-тарбияси учун масъулмиз. Лекин тан олиб айтишимиз керак, бугунги ўқувчи ҳам, ота-оналар ҳам кечаги эмас. Мактабларда эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани ҳам катта муаммо, аслида.
Фарзандининг арзимаган шикояти учун мактабга югуриб келиб ўқитувчига «ташланиш»дан кўпчилик ота-оналар уялмай қўйди. Бу эса жамиятда ўқитувчи мақомининг обрўсизланишига олиб келмоқда.
Ҳурматли ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: фарзандим ҳаётда ўз ўрнини топишда қийналмасин, мустақил фикрли, мулоҳазали инсон бўлиб вояга етсин десангиз болангиз қалбида ўқитувчига эҳтиром ҳиссини тарбияланг ва ўзингиз ҳам устозларни эъзозланг.
Ўқитувчи ўқувчи ёки унинг ота-онаси томонидан оёқости қилинадиган одам эмас, балки зиё тарқатувчи инсон, керак бўлса ҳаммадан бир поғона юқори турувчи шахсдир».
👉 @xushnudbek 👈
ЯПОНИЯ.
1. Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.
2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.
3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болалардан ота-она масъул экан.
4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.
5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.
6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.
7. Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.
8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.
9. Агар Япон ошхоналарига борсанг уларни ўзига етарли овқат олаётганини кўрасан. Улардан овқат ортиб қолмас экан.