❗️Диққат, сўровнома: Сизнингча, қайси вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш керак?
Яқинда собиқ иттифоқ ҳудудидаги ислоҳотчилардан бири, иқтисодчи Каха Бендукидзенинг Украинадаги ислоҳотларга бағишланган маърузасидан парчаларни ўқиб қолдим.
Ўша ерда Ҳукумат портфелини ихчамлаштириш ҳамда кўплаб вазирлик ва давлат идораларини тугатиш ҳақида ҳам сўз боради. Шуларни ўқиб, бир
сўровнома ташкил қилиш фикри туғилди.
Ўзбекистонда бугунги кунда
24 та вазирлик бор
(агар адашиб кетмай, тўғри санаган бўлсам). Қўмита, агентлик, инспекция, марказ ва уюшмалар сони эса бундан ҳам кўп. Давлат сектори шишиб кетгани ҳам рост. Яқинда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ҳукуматни ихчамлаштириш керак,
деганди.
Қуйидаги қисқа сўровнома орқали 24 вазирликнинг қайси бирини тугатиш мумкинлиги, ёки қайсиларини бир-бирига қўшиб юбориш кераклиги ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиб кўрамиз.
Сўровнома кўп вақт олмайди,
атиги 2-3 дақиқада саволларга жавоб бериб бўласиз. Олдиндан иштирок учун раҳмат.
Сўровномада қатнашиш:
👉 https://forms.gle/CiW91Wq41jpYScwDAҚуйида эса Каха Бендукидзенинг айни шу мавзудаги фикрларидан парча келтираман (тўлиқроғи
бу ерда):
«Қайси вазирлик керак эмас?
Ҳозир Украинага оддий, таъбир жоиз бўлса, кесадиган ислоҳотлар керак. Реформа ҳақида баҳс-мунозаралар керак эмас. Тасаввур қилинг, мамлакатингиз ҳудудига ҳаводан ракета ҳужуми бўлмоқда ва снаряд қайсидир вазирлик устига тушди. Сиз вайрон бўлса, украин халқига оғир бўладиган вазирликни айтишингиз керак. Ёшлар ва спорт вазирлиги? Сукунат... Маданият вазирлиги? Сукунат... Таълим вазирлиги вайрон бўлса, бирор нарса ўзгарармиди?.. Шуни айтишим мумкинки, Мудофаа вазирлиги биноси устига ракета тушса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки сизда Мудофаа вазирлиги бор, лекин мудофаа йўқ...»
👉 @xushnudbek 👈
,,,, SIZ SHAXSAN O'QING DEB BOSH HARFLAR BILAN YOZYABMAN!'''''
BIZDA ,, SO'FI OLLOHYOR va XOJA MUHAMMAD MAVLONO ZOHIT'' DEK islom olamida mashxur shaxslarni qadamjolari bor. HAR YILI minglab xorijiy va maxalliy sayyohlar kelishadi. Lekin, YO'L, XIZMAT KO'RSATISH va boshqalar achinarli ahvolda. Men oddiy bir masalada 3 oydan beri arzimas kridet ololmayabman. Iltimos SIZ bilan bog'lanishimga yordam bering.
99 773 77 96
Faqat befarq qoldirmang aka!!!
2. Миллий гвардия. Ушбу ташкилотни деярли барча вазифаларини шундоқ ҳам ички ишлар идоралари бажармоқда. Бу идорани фойдали томонини шахсан мен кўрмадим.
3. Монополияга қарши кураш қўмитаси. Қўмита нақадар ожиз ва кучсизлигини УзАМ билан боғлиқ судда исботлади.
4. Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигини тугатиш керак. Хокимиятни бўлимлари айнан шу вазифаларни бажараверади.
5. Инновация вазирлиги билан Савдо вазирлигини бирлаштириб юбориш керак.
6. Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мактабгача таълим вазирлигини бирлаштириш керак. Таълим бўлгандан кейин битта таълим бўлсинда.
7. Жисмоний тарбия, маданият вазирликларини тугатиш керак.
8. Уй жой коммунал, қурилиш, вазирлиги тугатилиши керак. Ёки хокимиятдаги қурилиш бўлимларини тугатиш керак.
9. Қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалигини бирлаштириш керак.
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ёки касаба уюшмаларини тугатиш керак.
Бундан ташқари Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментини тугатиш керак. Буни вазифасини олдин солиқ ва прокуратура бажарар эди. Бу ташкилот бўлмаса ҳам ҳеч нима ўзгармайди.