❗️Диққат, сўровнома: Сизнингча, қайси вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш керак?

Яқинда собиқ иттифоқ ҳудудидаги ислоҳотчилардан бири, иқтисодчи Каха Бендукидзенинг Украинадаги ислоҳотларга бағишланган маърузасидан парчаларни ўқиб қолдим.

Ўша ерда Ҳукумат портфелини ихчамлаштириш ҳамда кўплаб вазирлик ва давлат идораларини тугатиш ҳақида ҳам сўз боради. Шуларни ўқиб, бир сўровнома ташкил қилиш фикри туғилди.

Ўзбекистонда бугунги кунда 24 та вазирлик бор (агар адашиб кетмай, тўғри санаган бўлсам). Қўмита, агентлик, инспекция, марказ ва уюшмалар сони эса бундан ҳам кўп. Давлат сектори шишиб кетгани ҳам рост. Яқинда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ҳукуматни ихчамлаштириш керак, деганди.

Қуйидаги қисқа сўровнома орқали 24 вазирликнинг қайси бирини тугатиш мумкинлиги, ёки қайсиларини бир-бирига қўшиб юбориш кераклиги ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиб кўрамиз.

Сўровнома кўп вақт олмайди, атиги 2-3 дақиқада саволларга жавоб бериб бўласиз. Олдиндан иштирок учун раҳмат.

Сўровномада қатнашиш:

👉 https://forms.gle/CiW91Wq41jpYScwDA

Қуйида эса Каха Бендукидзенинг айни шу мавзудаги фикрларидан парча келтираман (тўлиқроғи бу ерда):

«Қайси вазирлик керак эмас?
Ҳозир Украинага оддий, таъбир жоиз бўлса, кесадиган ислоҳотлар керак. Реформа ҳақида баҳс-мунозаралар керак эмас. Тасаввур қилинг, мамлакатингиз ҳудудига ҳаводан ракета ҳужуми бўлмоқда ва снаряд қайсидир вазирлик устига тушди. Сиз вайрон бўлса, украин халқига оғир бўладиган вазирликни айтишингиз керак. Ёшлар ва спорт вазирлиги? Сукунат... Маданият вазирлиги? Сукунат... Таълим вазирлиги вайрон бўлса, бирор нарса ўзгарармиди?.. Шуни айтишим мумкинки, Мудофаа вазирлиги биноси устига ракета тушса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки сизда Мудофаа вазирлиги бор, лекин мудофаа йўқ...»


👉 @xushnudbek 👈

261 comments

Show 100 more comments
Yoshlar ishlari agentligini yopsa ham bo'ladi foydasidan shuni zarari ko'p. Bandlik kambag'allikka qarshi kurash ham kerakmas.
˙·٠•●♥Севарахон♥●•٠·˙
Асадбек
Assalomu alaykum qo'shilaman umuman bir biridan farq qiladi bo'lib yunorish kere
Ха тугрида булар умуман бир-бирига карама каршида хай,масалан Саньат ва маданият булар Бир бирига мос
Jaloliddin_Boboqulov
Ee nima bu turish so'rovnomani to'ldirib vazirlikni qo'shish joyida 1-vazirlikka vazirlikni nomini yozay desam yozilmiyabdikuu🤦‍♂️
S.T.O.
1. Камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Давлат ва Ҳукумат шундоқ ҳам камбағалликка қарши курашиши керак.
2. Миллий гвардия. Ушбу ташкилотни деярли барча вазифаларини шундоқ ҳам ички ишлар идоралари бажармоқда. Бу идорани фойдали томонини шахсан мен кўрмадим.
3. Монополияга қарши кураш қўмитаси. Қўмита нақадар ожиз ва кучсизлигини УзАМ билан боғлиқ судда исботлади.
4. Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигини тугатиш керак. Хокимиятни бўлимлари айнан шу вазифаларни бажараверади.
5. Инновация вазирлиги билан Савдо вазирлигини бирлаштириб юбориш керак.
6. Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мактабгача таълим вазирлигини бирлаштириш керак. Таълим бўлгандан кейин битта таълим бўлсинда.
7. Жисмоний тарбия, маданият вазирликларини тугатиш керак.
8. Уй жой коммунал, қурилиш, вазирлиги тугатилиши керак. Ёки хокимиятдаги қурилиш бўлимларини тугатиш керак.
9. Қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалигини бирлаштириш керак.
10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ёки касаба уюшмаларини тугатиш керак.

Бундан ташқари Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментини тугатиш керак. Буни вазифасини олдин солиқ ва прокуратура бажарар эди. Бу ташкилот бўлмаса ҳам ҳеч нима ўзгармайди.
Ассалому алейкум. Энергетика вазирлиги билан уй жой- коммунал хизмат курсатиш вазирлигини бирлаштириш керак. Чунки иккаласини хам вазифаси бир бирига як,ин. ХУЖМШ фаолияти жуда хам ёмон. Уларда на маъсулият бор на жавобгарлик бор. Малакали ишчи ходимлари камрок,. Ойлик маоши камлиги учун купи ишдан кетган. Урнига бошк,а одамларни ишга олишади. Улар ишни урганганча, йиллар керак булади. Иккала вазирликни бирлаштирса, жавобгарликни озгина булса хам хис к,илар эди.
Бизда давлат ташкилотлари структураси тескари пирамида шаклида қурилган, аслида пирамида шаклида бўлиши керак менинг фикримча. Яъни, исталган вазирликни олиб қаранг ҳамда ўша вазирликнинг штатлар сонини битта ҳудудий бошқармасидаги штатлар билан солиштирсангиз камида 2 марта кўп бўлади вазирликда. Худди шундай битта вилоят ташкилотини туман бўлими билан солиштирганда ҳам худди шундай. АММО, иш кўламига келганда нима учундир пирамида ҳам ўз жойида, тепада кам, пастда эса НОРЕАЛ даражада кўп. Бу ўз навбатида ёлғон статистика ва кўзбўямачиликни келтириб чиқариши табиий. Мен бунга қаршиман. Вазирлик бўладими, бошқа қайсидир Марказий ташкилот бўладими, энг биринчи навбатда штатлар ва иш кўламини мутаносиб тақсимлаш керак. Ҳозирги айрим вазирликларни инобатга олмаганда, структурани жонлантирса бўлади штатлар ва иш кўламини тақсимлаш билан. ЛЕКИН Функциялар кесишадиган ёки бирозга фарқ қиладиган ҳар қандай вазирликни бирлаштириш шарт. Бўлмаса, бюджет пуллари шунчаки квартирани қайта жиҳозлагандагидек бекорга кетаверади. Оддий мисол: Вазирлик ёки Республика даражасидаги ташкилотдан ишчи гуруҳ келади, лекин қиладиган иши вилоят ёки тумандаги бўйсунувчиларга вазифалар юкини карра кўпайтириш. Аммо ҳеч қайси бир масалани ҳал қилмайди. Охирги ижрочи барибир маҳаллий ташкилот бўлиб қолади. Ёки мурожаат ва шикоятлар ҳам худди шундай Республикага қилинса, улар қайтадан резолюция қилиб, вилоят ёки туманга юборишади. Барака топгурлар, иш маҳаллий ташкилотда ҳал бўлганида ундан тепага чиқилмайди. Шу нарсани ҳамма билади, лекин бюрократия давом этаверади. Чунки бизда БУРЧ МАСЪУЛИЯТИ ВА УНИ ИЧИДАН ЎТКАЗИШ деган тушунча бутунлай ўлиб бўлган. Буларнинг илдизи эса яна ўша таълим-тарбия, коррупция, таниш-билиш ва ҳоказоларга бориб тақалади. Қисқаси, шу ёзганларимни ҳам кимдир қунт билан ўқишига кўзим етмаяпти...
Sharopova Oydin Oripovna
Hech qaysi vazirlik ishlayamayapti.Hech qaysisining mustaqil fikri yo'q,hamma laganbardorlar yig'ilgan.Chekka hududlar bechoralar og'ir ahvolda.Bog'cha bilan Xalq ta'limini birlashtirsin.Bog'cha vaziri Shin bilmadim,u kishi osmondan tushdilarmi.Har kuni tekshirish yuboradilar.O'zlariyam bir kelib ishlab ko'rsinlarchi
˙·٠•●♥Севарахон♥●•٠·˙
Bahromjon
Алока, йул, транспорт, энергетика, газ ва сув битта булиши керак
Ха тугри ёл,транспорт,ва алока битта булса булади.Энернетика ва газ битта булса булади лекин
S.T.O.
1. Камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Давлат ва Ҳукумат шундоқ ҳам камбағалликка қарши курашиши керак. 2. Миллий гвардия. Ушбу ташкилотни деярли барча вазифаларини шундоқ ҳам ички ишлар идоралари бажармоқда. Бу идорани фойдали томонини шахсан мен кўрмадим. 3. Монополияга қарши кураш қўмитаси. Қўмита нақадар ожиз ва кучсизлигини УзАМ билан боғлиқ судда исботлади. 4. Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигини тугатиш керак. Хокимиятни бўлимлари айнан шу вазифаларни бажараверади. 5. Инновация вазирлиги билан Савдо вазирлигини бирлаштириб юбориш керак. 6. Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мактабгача таълим вазирлигини бирлаштириш керак. Таълим бўлгандан кейин битта таълим бўлсинда. 7. Жисмоний тарбия, маданият вазирликларини тугатиш керак. 8. Уй жой коммунал, қурилиш, вазирлиги тугатилиши керак. Ёки хокимиятдаги қурилиш бўлимларини тугатиш керак. 9. Қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалигини бирлаштириш керак. 10. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ёки касаба уюшмаларини тугатиш керак. Бундан ташқари Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаментини тугатиш керак. Буни вазифасини олдин солиқ ва прокуратура бажарар эди. Бу ташкилот бўлмаса ҳам ҳеч нима ўзгармайди.
Жуда уринли гаплар. Ешлар ишлари агентлигиниям кераги ек
Qishloq xoʻjaligi masalan meni dadam fermer gʻalla klaster bilan ochiq oydin shartnoma tuxganini quymaydi fermer larni qoni ichadigan tashkilot bor bu boshqarma degan tashkilot klaster bilan mas xokimiyat aralashadi
Азиз Мурадилович
Мехнат вазирлиги керак эмас. Амалда хеч нарса иш амалга оширмайди
EGAMBERDI
Aka bizaga Tok kerak Qish yaqin yosh bollalar yoshi kotta odimlar qiynalmoqda ular yangi Özbekistoni sovuq kasal holarida qarshi olmoqda
Қудрат Аҳмедов
Биз сўровномада қатнашиб овоз берганимиз билан вазирликлар,қисқариб қолармиди.Яхшиси кўпайтира қолайлик.24 бўлса яна 11 та қўшайлик.Вазирликларни иши ҳақиқатанда зўр кетаяпти.

Гапни лундаси "бай" вазирликларини кўпайтириш керак🤫
Ta'lim, soĝliqni saqlash, xavfsizlikni saqlash, moliya, qishloq xöjaligi. Menimcha mana shu 5 ta vazirlik yetadi, qolganlarini shu vazirliklar ichiga kiritvorsa bölaveradi.
Мактабгача таълим вазирлигини тугатиш керак
Барно
Ўнтага қисқартириш лозим.
Иқтисод,таълим,соғлиқни сақлаш,ички ишлар....асосийлари қолса бўлди.
Vazirliklarrrrrr.......hech narsa
Safarova Adiba
Вазирликларни қўшиб юбориш бўйича шакл етмай қоларкан. кўпайтирса бўлмайдими
Show next 100 comments