❗️Диққат, сўровнома: Сизнингча, қайси вазирлик(лар)ни тугатиш ёки бир-бирига қўшиб юбориш керак?
Яқинда собиқ иттифоқ ҳудудидаги ислоҳотчилардан бири, иқтисодчи Каха Бендукидзенинг Украинадаги ислоҳотларга бағишланган маърузасидан парчаларни ўқиб қолдим.
Ўша ерда Ҳукумат портфелини ихчамлаштириш ҳамда кўплаб вазирлик ва давлат идораларини тугатиш ҳақида ҳам сўз боради. Шуларни ўқиб, бир
сўровнома ташкил қилиш фикри туғилди.
Ўзбекистонда бугунги кунда
24 та вазирлик бор
(агар адашиб кетмай, тўғри санаган бўлсам). Қўмита, агентлик, инспекция, марказ ва уюшмалар сони эса бундан ҳам кўп. Давлат сектори шишиб кетгани ҳам рост. Яқинда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам ҳукуматни ихчамлаштириш керак,
деганди.
Қуйидаги қисқа сўровнома орқали 24 вазирликнинг қайси бирини тугатиш мумкинлиги, ёки қайсиларини бир-бирига қўшиб юбориш кераклиги ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиб кўрамиз.
Сўровнома кўп вақт олмайди,
атиги 2-3 дақиқада саволларга жавоб бериб бўласиз. Олдиндан иштирок учун раҳмат.
Сўровномада қатнашиш:
👉 https://forms.gle/CiW91Wq41jpYScwDAҚуйида эса Каха Бендукидзенинг айни шу мавзудаги фикрларидан парча келтираман (тўлиқроғи
бу ерда):
«Қайси вазирлик керак эмас?
Ҳозир Украинага оддий, таъбир жоиз бўлса, кесадиган ислоҳотлар керак. Реформа ҳақида баҳс-мунозаралар керак эмас. Тасаввур қилинг, мамлакатингиз ҳудудига ҳаводан ракета ҳужуми бўлмоқда ва снаряд қайсидир вазирлик устига тушди. Сиз вайрон бўлса, украин халқига оғир бўладиган вазирликни айтишингиз керак. Ёшлар ва спорт вазирлиги? Сукунат... Маданият вазирлиги? Сукунат... Таълим вазирлиги вайрон бўлса, бирор нарса ўзгарармиди?.. Шуни айтишим мумкинки, Мудофаа вазирлиги биноси устига ракета тушса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Чунки сизда Мудофаа вазирлиги бор, лекин мудофаа йўқ...»
👉 @xushnudbek 👈
Гапни лундаси "бай" вазирликларини кўпайтириш керак🤫
Иқтисод,таълим,соғлиқни сақлаш,ички ишлар....асосийлари қолса бўлди.
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – луттибозлар ўттиради. Ишчи кучи керак
бўлган ташкилотлар ўзлари қандай ходим керак бўлса шу вазирликсиз ҳам топа
олади.
Инновацион
ривожланиш вазирлиги – бу вазирлик бирор бир кўзга кўринарли инновацияларни
амалга оширганлигини балки хабарим йўқдир яқин кунларда қандайдир
вааааооооовввв нарса қилганини билмайман. Керак, фақат 100% ислоҳ қилиш керак.
Маданият
вазирлиги – бир тийнга қиммам вазирлик. Шахсий фикрим маданиятни, айниқса,
тарбияни оилада берилмаса барчаси бефойда.
Маҳалла
ва оилани қўллаб – қувватлаш вазирлиги – 25 ёшдаман. Эсимни таниганимдан буён
маҳалламнинг кўчасидаги асфальт (қолган асфальт) бир – бир жойларида қолган. Газ ҳаттоки мантаж
ҳам қилинмаган. “Қашқадарё в., Косон т., Айрончи қ.” Шуми энди маҳаллани қўллаб
қувватлаш.
Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги – мутлақ
ислох қилиш жоиздир. Эскилик сарқити. Мутлақ ислох қилинмас экан таъимдан фойда
йўқ. Амалиёт билан ўзаро узвий боғлаш шарт.