Сардоба фожиаси: «Аср ўпирилиши» айбдорлари сувдан қуруқ чиқа олмаслиги шарт
👉 https://kun.uz/53571973Мақола муаллифининг барча фикрларига қўшиламан.
Коррупция, ўғрилик, таниш-билиш ва қариндош-уруғчиликни йўқотмас эканмиз, бизни муқаррар фалокат ва чуқур инқироз кутмоқда.
Бундан ташқари бюджетдан, яъни
халқ пулидан сарфланаётган ҳар бир харажатлар халққа
максимал очиқланиши керак. Тегишли мутасаддилар
худди ўзини шахсий пулини сарфлаётгандай билганини қилмаслиги, ёпиқ эшиклар ортида миллионлаб долларлик битимлар имзоланмаслиги, халқ пуллари шубҳали лойиҳалар учун бебилиска сарфланмаслиги керак.
Умуман жуда кўп ишлар қилишимиз керак. «Сардоба» фожиаси ёки бизни тубдан ўзгартиради, ёки биз яна 20-30 йиллар кўринмас коррупцияга қарши ўзимизча қоғозда курашиб, ўзимизни алдаб, ботқоққа ботиб юраверамиз.
Ушбу фожиа янги Ўзбекистон учун бурилиш нуқтаси бўлиши керак. Яхши томонга албатта.
👉 @xushnudbek 👈
Qolgan sohalar nima bo'lyaptikin?
korrupsiya yòqolmas ekan rivojlanish bòlmaydi
Sardoba asr o'pirilishi
Bo'lishi mumkin endi
O'zbekiston asr burilishi
O'zbekiston qasr qurilishi