2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Узбекистон хаво йу'ллари 1-3 январь кунлари ички йу'налишларга скидка / чегирма э'лон к,илди
1,2,3 январь кунлари афсуски умуман Узбекистон хаво йу'ллари рейслари умуман йу'к,
Янги Узбекистонда бу нарса нормага айланди
2020-yil ezgulik va yovuzlik, oq va qora, insoniylik va tubanlik, ilm-ma'rifat va ofatlar, hayot va o‘lim o‘rtasidagi shiddatli kurash yili bo‘ldi!..
Men 29-dekabr kuni PhD dissertatsiyasini muvaffaqiyatli himoya qildim.
Kelayotgan yilda barchaga ulkan zafarlar tilayman!