2020 йил ортда қолмоқда. Қийин ва мураккаб йил бўлди. Синовлар йили бўлди.
Ва энг асосийси тажрибалар йили бўлди. Хатоларимизни кўриб, улардан тўғри хулосалар чиқарадиган йил бўлди.
Ҳар неки бўлмасин, 2020 йилни ёмон кўриб қолганим йўқ, уни яхши таассуротлар билан эслайман. Чунки у мен учун бутун умрга унутилмас йил бўлди —
ота бўлдим! Бу ўткинчи дунёнинг бутун дарду ташвишлари фарзандингизнинг биргина кулгусига арзимаслигини танамда ҳис қилдим. Бу қандайдир ажиб, ўзгача ҳис. Таърифлашга қийналаман.
Лекин биринчи фарзанд сизники бўлмас экан, у бобо-бувисиники бўларкан :) Ота-онангиз фарзандингиз туфайли яна болаликка қайтар экан. Бахтимга омон бўлишсин, илоҳим.
Сиздачи? Сиз 2020 йилдан қандай хулосалар чиқардингиз? Қандай хурсандчиликлар, қандай синовларга дуч келдингиз? Шулар ҳақида фикрларингизни қолдиринг.
👉 @xushnudbek 👈
Бир кичик илтимос. Кўпларнинг истагини сизга етказмоқдаман. Эсизда бўлса, заковат бошловчиси Расул Абдуллаев томонидан шоир Анвар Обиджоннинг "Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал", шеъри видеоролиги Ўзбекистон телеканалидан ҳар эрталаб қўйиларди. Агар иложи бўлса шуни роликни топайлик. Бу бизга жудаям қадрли шеър. Менимча, бу сизга ҳам қадрли бўлиши керак. Кўнгил ностальгия хоҳламоқда. Илтимос, шуни топишда ёрдамлашворинг. Канализга қўйсангиз жуда ҳам аъло иш бўлар эди. Мен ишонаман сиз топа оласиз.
liklarga tòla bulsin.Sizga omad .Ulkan muofaqqiyatlar tilahman
Barchaga 2021-yil omadli kelsin! Eng muhimi sog'ligimizni asrab avaylaylik. Sog' bo'lsak barcha orzularimiz sekin-astalik bilan ro'yobga chiqadi!!!