Абитуриентлар учун тест синовларидан олдин овозли чат марафони
5 августдан юртимиз бўйлаб тест синовларига старт берилади. 1 миллиондан ортиқ абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонли дамлар бошланади.
Жараёнлар бутун миллат келажаги учун муҳимлигини ҳисобга олиб, абитуриентларга мотивация ва руҳий далда бериш, тажрибали инсонлардан қимматли маслаҳатлар улашиш мақсадида
3-4 август кунлари каналимиз орқали овозли чат марафони ташкил қиляпмиз.
Марафонда иштирок этувчи спикерлар:
Шерзод Асадов – Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент Матбуот котиби;
Абдуқодир Тошқулов – олий ва ўрта махсус таълими вазири;
Шерзод Шерматов – халқ таълими вазири;
Эркинжон Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими;
Алишер Саъдуллаев – Ёшлар ишлари агентлиги директори.
Бугун - 3 август кечки пайт Абдуқодир Тошқулов ҳамда Алишер Саъдуллаев билан, эртага – 4 августда эса қолган спикерларимиз билан суҳбат қиламиз.
Вақти ҳақида қўшимча маълум қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
👉 @xushnudbek 👈
Ана шу қатъий талаб бугунги кунда олий таълим муассаларида ўқиётган талабаларнинг кўплаб имкониятларини чеклаб қўймоқда. Айниқса сиртқида ўқиётганлар 4-курс бўлмагунича, педагоглик фаолияти билан шуғуллана олмайдилар. Аслида, сиртқи таълимда ўқиётган талабада меҳнат фаолияти учун, шу жумладан мактаблардаги педагоглик фаолияти учун етарлича вақт бўлади, шу сабабли бу талабни 4-курсдан 2 ёки 3-курсга тушириш керак, ҳеч бўлмаса сиртқилар учун. Ҳозир ана шу қоидалар қайд этилган 275-сонли қарорга ўзгартириш киритиш керак бу минглаб талабаларни қийнаётган дард, ҳозир.
ГАП ЙЎҚ ЛЕКИН ХУШНУТБЕК.ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВНИ СОҒИНГАНДИК..
Bunga ham kanalingizda tòliq malumot va yòriqlarni aytib òting va qachon amalga oshiramiz bu imtiyozni?