Маданиятли ҳайдовчилар кўпайиши ва йўлларда автоҳалокатлар камайишига тилакдошман.
Аммо бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайдику, тўғрими?
Йўлларда ўлимлар сонини камайтириш учун нималар қилишимиз керак? Сизнинг фикрингиз ва амалий таклифларингиз бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Radar va kameralarni o'rnatgan tashkklotlarga katta raxmat.Yanada ko'payishiga tilakdoshman
Яхши лойиха бошлабсиз рахмат.
Хамма жойда онлайн радар куйилди, бу озгина булса хам таъсир килади. Энди мана шу радарлардан янада самарали фойдаланиш керак. Бу кандай амалга оширилади?
Жуда оддий: хозирги замонда технологиялар жуда ривожланган ва буни программасини ишлаб чикса булади.
Масалан: Тошкентдан чикиш постдда радар чиккан машинани руйхатга олади-Янгийулдаги радар хам -Чиноздаги радар хам автоматик тарзда компьютер тахлил килади ва мана йулларни меёрида юрганда канча вактга босиб утиш мумкин ва бу машина канчада босиб утди, агар тез келган булса демак йул коидасини бузган ва жаримага тортиш керак. Ана шунда радар бор жойда секинлаб, бошка йулда тез юриш камаяди.
Ёки Эркин постдан Самаркандгача 4 соат табиий йул вакти булса, хайдовчиларимиз 3 соатда етиб борган, карабсизки коида бузилган.
Бу умумий хамма учун яхши таъсир килади, йулда кетаверсангиз Сиздан бошка машиналар утиб кетаверса бехосдан тез хайдаб куядиган холатлар хаммамизда булган булса керак.