⚡️Йигирма биринчи ўлим: хизмат вақтида коронавирус юқтириб олган шифокор вафот этди
Пойтахтимиздаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасининг
52 ёшли шифокори А.У. (эркак) шу йилнинг 14 июнь кунидан Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги карантин марказидаги фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида фаолият кўрсата бошлаган.
Шу йилнинг
23 июнь куни аҳволи оғирлашиб, дастлаб Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига, сўнг эса Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига
ўткир миокард инфаркти ташхиси билан ётқизилган.
26 июнда эса юрак, нафас ва ўпка етишмовчилиги кузатилиб, аҳволи оғирлашганлиги учун
реанимация бўлимига олинган.
Бироқ ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги марҳум шифокорнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», -
дейилади хабарда.
Шифокор ҳамюртимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.
👉 @xushnudbek 👈
Bu yerda davlat budjeti haqida jon kuydirayotganlaru,shifokorlarga shundayam tana toshini otayotganlar bir oila boshingizdan ayrilib ko'ring.Yoki borib bir kun shu formasini kiyib ishlab ko'ring dimiqib o'lib qolmasangiz agar. Bo'lmasa jilla qursa tilingizni tiyib o'tiring. Arzimagan pul beriladi o'zi. Davlat byudjetini kattaho'rdalar o'ylasin.
Xayr salomat bo'ling