Шавкат Мирзиёев: олийгоҳларда плагиатликка чек қўйиш зарур
ЎзА мухбирининг
хабар беришича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олийгоҳларда
плагиат ва илмий ғояларни ўзлаштиришни аниқлайдиган илғор ахборот дастурлари жорий қилинади.
Президент бу борада Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Ахборот-коммуникация технологиялари вазирликлари мутасаддиларига топшириқлар берди.
Яна бир муҳим масала – бирорта олийгоҳ нуфузли халқаро адабиётлар базасига уланмаган, улардаги адабиётларнинг электрон кўринишга келтириш даражаси эса
35 фоизга етмайди. Масалан, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институтида –
17 фоиз, нуфузли ҳисобланган Тошкент кимё-технология институти ва Тошкент молия институтида –
18 фоиз адабиётлар электрон шаклда.
Шунинг учун, 1 августдан бошлаб олийгоҳларга ўзларининг кенгашлари тавсиясига кўра, хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни
тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилади.
Йиғилишда хориждан олиб келинадиган ўқув ва илмий адабиётларни
божхона тўловларидан озод қилиш бўйича таклиф киритиш, йил якунигача 102 та олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги
4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва мутахассислик ўқув дарсликларини 2 бараварга кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек,
1 сентябрга қадар барча олийгоҳлар кутубхоналари ягона тизимга уланиб, талабалар ва тадқиқотчилар учун туну кун фойдаланиш имконияти яратилади.
👉 @xushnudbek 👈
"Бу йил илк маротаба 9 та нодавлат олийгоҳларда 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади."
Manashu yangi qaror loyihasini ishlab chiqqan insonlardan juda minnatdormiz. Ilohim barchalarini olloh panohida asrasin, martabalarini yanada baland qilib, doimo xalq xizmatida bo'lishliklarini nasibu ro'z aylasin!!!!
Yana bitta achiq haqiqat bor oʻsha bir nechta kitoblardan oʻgʻirlab yoʻzilgan kitobni egasi oʻsha kitobda nima yozilganini oʻzi bilmaydi 😔😔