Олий таълим тизимидаги бугунги ўзгаришлар ҳақида фикрингиз қанақа?
Сизнингча, янги вазир Абдуқодир Тошқулов тизимда ижобий ўзгаришлар қила оладими?
❗️Таклиф беринг: янги вазир энг аввало ишни нимадан бошлаши керак ва олий таълим тизимида нималарни ўзгартириш талаб этилади?
👉 @xushnudbek 👈
Yoki ta'lim, yoki korrupsiya( har doimgidek)
Vazir bulsa cheksiz vakolatga ega emas
ОТМ ларда ўтиладиган фанларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро фанлар ёшларимизни фақат мутахассис эмас жамият ижтимоий-сиёсиё ҳаётининг фаол аъзоси бўлишига кўмаклашиши шарт.
Бу таклифга сабаб кейинги пайтларда ижтимоий-гуманитар фанларни қисқартиришга оид таклиф, ҳатто ҳаракатлар бўлмоқда. Бунинг ўрнига мутахассислик фанларини кўпайтириш маъқул дейилмоқда. Бир қарашда тўғри фикр. Аммо кучли мутахассис касбий мақсади билан бирга инсоний, жамовий масъулиятини ҳам билиши керак эмасми, Йўқса унинг руҳсиз, ҳиссиз техникадан фарқи қоладими?! Агар бир авлод шундай бўлса, унинг ўрнини, зарарини қоплаб бўладими. Маънавий-ғоявий қарамлик сиёсий қарамликдан кўра оғироқ, ва у барча турдаги жаҳолатнинг илдизидир...
Хуллас таклифлар жуда кўп