Тестсиз ўтган 1 август

Тест тизимига тўлиқ ўтилганига 25 йил бўлган бўлса, шу давр ичида ҳар йили 1 август куни Ўзбекистон нақ "қайнар" эди!

Тўғри охирги 2 йилда 1 август аҳамияти бироз тушди, сабаби тестлар 1 кунда эмас, 15 кунда бўладиган бўлди. Аммо барибир асосийси шу кунда тест бўларди.

Бу ярамас пандемия бутун дунёни остин-устун қилиб ташлади. Барча қадриятлар, одатлар, қонун-қоидалар ўзгариб кетди. Ва мана 25 йилда илк маротаба 1 август куни тест синовлари ўтказилмади.

Ўтган йили 1 август куни канал муштарийлари билан биргаликда тест жараёнларига оид хотираларимизни эслагандик:
t.me/xushnudbek/2786

[1 йил ичида 100 мингдан ошиқ янги обуначилар қўшилганини ҳисобга олиб,] Келинг, яна бир бор 1 август - тест синовлари билан боғлиқ балки ширин, балки аччиқ, балки қувноқ, балки қайғули хотираларни ёдга оламиз.

Изоҳларда фикрларингизни кутаман.


👉 @xushnudbek 👈

1748 comments

Show 100 more comments
Ha to'g'ri aytasiz 1-avgust kuni "qaynar" edi ... 1-avgustdan ajoyib xotiralar qolgan 1-avgustgacha tayyorgarlik ko'r va keyin 15 kun o'ylanib kecalari uxlamasdan yasha? 15 kundan keyin esa?!!!!?? Ko'ramiz ? Aslida esa (bazi qo'shtirnoq ichidagi abiturientlar nomidan) telefon top telefonda turib berish uchun o'qituvchi gaplash, nechi pul der ekan 1000$ ga ko'narmikin 1 ta fan nechi puldan bo'lar ekan?..... 15-dan keyin esa
1. Hammasini to'g'ri oqib bergandim nimaga ballarim past chiqdi gaplashgan o'qituvchim kuchli emas ekan, o'quvchilaridan birortasi ham kira olmabdi, falonchi aka ham bunkerlik qilgan ekan ikkala odami ham kiribdi.
2. Bizda sharoit bo'lmadi telefon ishlata olmadik, o'qituvchilar yo'l qo'yib berishmadi shunga kontraktga tushib qoldim agar telefonda ikkita o'qib berganimda grantga kirar edim va hokazo......
Mana 2017 yildan boshla hammasi iziga tushdi!
Bu yilgi hamma abiturientlarga omad! Yil davomida qanchalik kuchli mehnat qilishgan bo'lsa imtihondan keyin o'z rag'batini olishadi hudo xoxlasa?!!!!
Xushnudbek Aka bu birinchi martasi emas 2011 yil xam qanaqadir sabab bilan 1 avgustdan 2 avgustga ko'chirilgandi shuni sababini o'sha paytlarda aytilmagandi nimagaligini bilsangiz biror post qoldiring
АНТИҚА ИМТИҲОН

Бугун ҳаммадан кўра кўпроқ тушкунликка тушаётган абитуриентларга бир нима дегим келди. Бошидан ўтган табиб дейишади, мен сизга енгил-елпи тасалли бермоқчи эмасман. Ўзимнинг бошимдан ўтганларини ёзмоқчиман.

Бундан 16 йил аввал – 2004-йилда мен ҳам сизларга ўхшаган оддий абитуриент эдим. Ўзим оддий абитуриент бўлганману, бизнинг имтиҳон ҳечам оддий имтиҳон бўлмаган. Ёқимсиз ва ёқимли сюрпризларга бой синов бўлган.

Воқеий ҳикоямиз бироз чўзилади, эринмасангиз охиригача ўқинг, янги мотивациялар учун манфаатли бўлади, деб умид қиламиз.

Гапни сал узоқроқдан бошлайман: имтиҳон куни эрталаб опам билан нонушта тайёрладик. Опам катта косани тўлдириб овқат сузди. Одатда, кичкина косачада ярим коса овқат билан қорним тўяди, шунинг учун опамга эътироз билдирдим: “бунча овқат еёлмайман-ку!” “Aгар шунинг ҳаммасини еб қўйсанг, албатта, студент бўласан!” деди опам. Тахмин қилганингиздек, қийналиб бўлса ҳам косани бўшатиб қўйдим.
Бу биринчи ишора эди!

Соат 7 ларда дадам билан Ўзбекистон Миллий университетига келдик. Университет ҳовлиси ота-оналар, абитуриентлар билан тўлган. Дадам имтиҳонга киришимдан олдин сув олиб бердилар. Газланган экан, “газли сув ичолмайман” дедим, газланмагани қолмаган экан. “Сувни олиб киравер, ичмасанг, қайтариб олиб чиқасан” дедилар дадам.
Бу иккинчи ишора экан.

Имтиҳон учун хоналаримизга кириб жойлашдик. Университетнинг кутубхонасида учта гуруҳ имтиҳон топширарди. Пастдаги катта залда катта гуруҳ, кўп абитуриентлар; тепадаги газета ўқиш учун мўлжалланган кичик балконга ўхшаш икки залда иккита кичик гуруҳ жойлашдик. Мен тепадаги гуруҳда эдим. Тепадан пастдагилар бемалол кўриниб турарди.

Интиқ кутилган тестлар ва жавоблар варақаси келди. Ҳамма қонун-қоидага амал қилиб муҳрланган қути очилди, тестлар тарқатилди. Варақлаб кўрсак, она тили, математика, физика фанларидан тестлар берилган. Биз эса она тили, тарих ва инглиз тили фанларидан тест ечишимиз керак. Ҳамма ҳайрон! Назоратчилар тестларни йиғиб олиб чиқиб кетишди.

Бу қанақаси? Энди нима бўлади? Мавҳумлик ҳаммамизни қийнай бошлади! Орадан 3 соатдан ортиқ вақт ўтди. Соат 12 ларга яқинлашганида яна тестлар олиб келинди. Ҳаммамиз хурсанд бўлиб кетдик. Aфсус, хурсандчилигимиз узоққа бормади: бу галги тестлар она тили, кимё, биология фанларидан экан!

Ҳартугул, бу сафар пастдаги залда ўтирган абитуриентлар керакли тестларни олишди ва ечишни бошлашди. Биз – тепадагилар эса нима қилишимизни билмай, уларга алам ва ҳавас билан қараб турардик.

Бу орада қорин ҳам очди, яхшиям эрталаб бир коса овқатни паққос туширган эканман, деб ўйлаб қўйдим. Бинога киришдан олдин “газланган сув ичмайман” деб рад этилган сувдан эса бир томчи ҳам қолмаганди.

“Мен ташқарига чиқаман, зерикиб кетдим!” деб туриб олдим, назоратчилардан бири мумкинмаслигини айтди. “Тестлар алмашиши ҳам мумкинмасди, лекин бўлди-ку” дедим. Назоратчилар ҳар қанча уринмасин, гап уқтиришолмади, бири мени эргаштириб олиб чиқиб кетди. Университетнинг ички боғчасига олиб чиқди. “Мана тоза ҳавода бироз тинчланиб олинг, кейин гуруҳга қайтамиз”, деди. “Ие, тоза ҳавони нима қиламан? Менинг қорним очди, овқатланиб келаман!” дедим. Бунга асло йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Сезиб турганингиздай, мен ҳам гапимда туриб олдим. “Сиз хонага қайтинг, мен ейишга нимадир олиб келаман” деди ноилож. Назоратчи олиб келган иккита булочкани ёнимда ўтирган қизлар билан бўлишиб едик (соат 1 дан ошганди ахир).
Давоми ⬇️
​​АНТИҚА ИМТИҲОН
(давоми)

Бу орада гуруҳимиздагилардан бири жавонларга териб қўйилган газеталар ичидан “Aфанди” газетасини топиб келди. Вақтни ўлдириш учун биттамиз баланд овозда латифа ўқирдик, қолганлар қотиб-қотиб куларди. Пастда тест ечаётганлар бизга ҳайрон-ҳайрон қараб қўйишарди. Биз ҳозирча латифа ўқиб турайлик, сиз эса ташқарида болаларини умид билан кутиб турган, ҳеч нарсадан бехабар ота-оналардан бир хабар олинг.

Ташқарида университет ректорининг телефонда асабийлашиб гаплашаётганини кўриб қолган дадам гапларига эътибор бериб, бизнинг қўлимизга ҳали ҳам ҳақиқий тестлар берилмаганини тушуниб қолибдилар. Ректорга “Фарзандларимизни ташқарига чиқаринг, ҳеч бўлмаса тушлик қилиб олишсин, ахир қорни очиб кетди” деб туриб олганлар. Бошқа ота-оналар ҳам гап нимадалигини билиб , ректорни салкам еб қўйишларига оз қолган. Университет ректори дарҳол ташаббусни қўлга олиб, “ҳозироқ тушликни ҳам ташкил қиламиз, хавотир олманглар!” деб ота-оналаримизни тинчлантирган.

Соат 3га яқин ҳақиқий тестларнинг дийдорини кўрдик, ва ниҳоят. Тест ечишни ҳам бошладик. Кутилмаганда университет ходимлари елкасида катта қутиларда егулик кўтариб келишди. Ҳар бир абитуриентга хоҳишига кўра ҳот-дог, сандвич, гамбургерлар тарқатиб чиқди. Ҳар бир партага биттадан 1,5 литрлик сув қўйиб чиқишди.
Биз роҳат билан овқатланиб, ўз уйимизда ўтиргандай тест ишладик! Чунки бунча вақт ичида абитуриентларда на ҳаяжон, на қўрқувдан асар ҳам қолмаганди.

Юқоридагилар айни ҳақиқат, шу канал кузатувчилари ичида мен билан бирга ўша гуруҳда тест ечган собиқ курсдошларим ҳам бор. Биз ҳозиргача ўша имтиҳонни кулги билан эслаймиз. Чунки имтиҳондаги фавқулодда ҳолат билимимизни камайтирмаган, аксинча, бизни яна ҳам эркинроқ бўлишимизга сабаб бўлган.

Ҳеч бир ҳодиса сизнинг иқтидорингиз, билимингизни камайтирмайди. Ҳар қандай шароитда ҳам қозонда бори чўмичга чиқади. Қозон тўла бўлса, хотиржам бўлаверинг. Бугунги пандемия сизнинг зарарингизга эмас, фойдангизга хизмат қилишига ишонинг. Aхир шу кўнгилсизлик сабаб мажбурий фанлардан имтиҳонлар бекор қилинмадими? Бу ҳам сиз учун бир осонлик бўлди. Олдинда кутилаётган имтиҳон ҳам сиз учун имконсизлик тоғи бўлиб кўринмасин. Уни имкониятлар зинаси деб қабул қилинг. Зинадан қандай кўтарилиш ўзингизга боғлиқ!

Барчангизга омад ёр бўлсин!
t.me/niso_nur
Malohat
1-avgust! Hmm, faqat yomon xotiralar gavdalanadi menda. Xullas 2 ta fandan yaxshi tayyorlanib imtihonga kirdim, o'sha payt "shpargalka" va telefon orqali yordam juda avj olgan payt edi. Men ham hamma qatori imkon bo'lsa ishlataman deb telefon olib kirdim. 1 soatdan so'ng hamma "an'anaga sodiq qolib" komissiya a'zolariga pul yig'ib berish va olib kirgan narsalaridan bemalol foydalanish taklifini berishdi. Xa deganda rozi bo'lavermagach, sizning ha bolalaringiz borku, insof qiling, shuncha dollordan beramiz ham deyishdi, ular yo'q deb turib olishdi. Hech kim foydalanmasa menga yaxshi, tayyorlangan odam kiradi deb o'zimga tasalli berdim. Narigi xonada hammaga ruhsat berildi degan gap keldi, orada 1-2 tasini negadir urushib chiqarvorishdi keyin yana kelishdi. Xullas ketar chog'imizda topshirayotib 1-qatorda o'tirgan 10 tacha abiturient bemalol telefonda yechtirayotganini ko'rib qoldim. O'sha payt shunaqa vijdonli ekansiz, hammaga birdek bo'lmaysizmi degim keldi, yiqitishmasin deb indamadim. Kontrakt asosida talaba bo'ldim, va mendan oldin turgan hammani sariq chaqa ham bilimi yo'qligini bildim. Keyin bilsam ular dekan va zavkafedrani "odamlar"i ekan. Eng achinarlisi o'shalar hozir birortasi o'z sohasida ishlamaydi, bekor shunga o'xshaganlarni deb nechtasi kirolmadi, yoki kontrak bo'lishgan. Hozir Xalq ta'limida ishlayman, vaqtida o'qib olganimga shukur qilaman. O'sha komissiya a'zosi, birovlarning pulini xarom yo'l bilan yegan dekan va zavkafedradanrozi emasman. Tamom
1-avgust eng eng xayajonli kun aniqroq qilib aytadigan bo'lsam g'alvir ko'tariladigan kun.Oylar yillar davomida o'qiganlarimiz necha necha bedor tunlar 3 soatda hal bo'ladugan kun.
Men 1-avgustni juda yaxshi xotira bn eslayman.O'sha kun mening imtixonim ikkinchi smenada soat 13:00da boshlanadigan bo'ldi.Hamma abuturentdoshlarim tayyorlanishni imtixondan bir kun oldin to'xtatishgan (miyyasi dam olar ekan).Men tayyorgarlik ko'rishni viloyatimiz markazida boshlaganman(albatta shaxarda kuchli repitetorlar borda)judayam imtixondan qo'rqanligim sababli 1-avgust kuni ayam qishloqdan oldimga keladugan bo'ldi,men esa soat 11gacha kitobdan bosh ko'tarmadim.Ayam shaxarga keldim deb telefon qilgandan kn kiyinib avval ayamni yoniga kn birgalikda imtixon topshirish un belgilangan binoga bordik.Puxta tekshirishlardan kn imtixon topshirish un o'z joyimga o'tirdim.Test kitobchalari topshirildi nazoratchi tomonidan test yechish un hali start berilmadi faqat savollar soni va shifrlaring tog'ri ekanligini tekshiringlar deb ogohlantirdi.Men esa qiziqishim kuchli ekanligidan savollarni ko'zdan kechirib boshladim.
Birinchi savolni o'qiyman javobini bilmayman ikkinchi savolga qaradim menga umuman notanish sarosimaga tushib uchinchi savolga qarayotgandim nazoratchi birdan sezib qolib test kitobchamni yopib quyishni xali test yechish un vaqt berilmaganini ogohlantirib ketdi.Men kitobchani yopdimu ko'z oldim qorong'ulashib naxot men yecholmayman bu testlarni naxot men yiqilaman deb tushkunlikka tushib qoldim.Atrofimga qaradim hamma abuturentlar test yechish un start berilishini intizorlik bn kutishtapti.O'zimga o'zim dalda berdim bu yerda eng zo'ri o'zim mendan bilimli yo'q deb.Start berildi hamma shosha pisha test ishlab boshladi.Men esa kitobcha ustigaa bejirim qilib 2018Grant InshoAlloh deya katta qilib yozib quydimda testni ochdim ishonasmi sal oldin menga qiyin bolgan notanish bolgan savol xar oyda nazorat un yechadigan savollarimdan ham osonroq ekan.Shunday qilib Savollarni barini yechib chiqdim.Ertasi kuni telefonimga sms keldi 5100 dan SIZ DAVLAT GRANTI ASOSIDA TALABALIKKA TAVSIYA ETILDINGIZ deb. Bu bn barcha abuturentlarga o'ziga va bilimiga ishonishi kkligini aytmoqchiman
SIZ ENG ZO'RISIZ
Gavharoy
1-avgust JUDA hayajonli kun abiyuriyent uchun
Esimda hali hamon birinchi bora imtixonga kirganimda qollarim qaltiragandi.Umid qilgandm talabasi bolishga afsuski Yoq yiqilish talabalikka tavsiya etilmadim.Juda kop yigladim qayta topwirmiman oqishga dedim lekin qayoda yana tayyorlandim yana 1-avgust keldi yana topshirdim eee yana yiqildim busafar ham oxwamadi hamma kitob daftarlarimni yoqib tawladim jahl qldm oqimayman ddm qayoda yana sentyabrdan oqidim tayyorlandm yana 1-avgust keldi imtixonga kirdm 3-yili ham oxshamadi.Juda tushkunlikka tushdim
Qarangki 3-yil Fargona universitetiga metodika yonaliwiga kirolmadm 130ham toplolmadm 4-yil esa yonalishimni ozgartdim va nihoyat man O’zbekiston Xalqaro Islom Akademiyasiga kantrakt asosida oqishga kirdim buni aslo unutmayman mana 3-kurs boldim inson hech qachon toxtamasligi kere faqat maqsad aniq bolsa inson albatta erishadi orzulariga Buyilgi abituriyentlarga Omad tiliman talaba bolish nasib etsin InshaAllah
Абутеринтларимиз зерикиб колишябди
Otgan yilidan boshlab 1avgustlarim tinch va hayajonsiz otmoqda sababi 4yil deganda institutga 1oʻrin grand boʻlganman
Mansab baribr insonni ozgartirarkan!
1-август жуда хаяжонли жуда огир 6-йил кирганман. Тайёрланавериб кийналиб кетганман лн Оллохга шукр хозир хаммаси яхши. Мани фикримча абитуриентлардан хам кора ота оналар жудаям кийналади фарзанди окишга киролмаса
Shovkatbek
Assalomu aleykum xishnud aka testlar qachon buladi
Shovkatbek
Imtihonlar 15 buladi deyishopti shu rostmi
Abu Safiya
Fakulterimi o'zgartirmoqchidim pragrammasi ishlamayapti yaxshi biladiganla yoki shu pragrammani ishlatkanla bormi yordam berila iltimos
2018-yil 1-avgust. Bu yil imtihonlar 15 kunda bo‘ladigan bo‘ldi. Baxtni qarangki meni imtihon kunim 1-avgustga bo‘ldi.
Ustozlarim imtihonga shpargalka hech qachon olib kirib bo‘maydi endi deb qulog‘imga quygani uchun yonimda hujjatimdan bo‘lak hech nima olmadim.
Imtihon darvozasidan birinchi tekshiruvda melitsioner akamiz titib ko‘rib hechnima topa olmay so‘radi: kalkulyatoring bormi deb. Men esa ha bor dedim . Melitsioner aka ham chindan ishonib qani deb so‘radila men esa qo‘lim bn boshimni ko‘rsatdim.
Xullas imtihonga qushdek emas qushdan ham yengil bo‘lib kirib chiqib talaba bo‘ldim alhamdulillah
Qadrli abiturientlar bilimingizga ishoning. Albatta talaba bo‘lasiz inshaaloh!!!
Тест топширишга борган вақтимда шошилиб ручка олмай борган эканман. 2000- йиллари ручкани ўзимиз олиб борар эдик. Ёнимда турган бир болада 4 та руча бор экан. Илтимос қилиб битта ручкасини олиб тест белгилаганман ва менга ручкасини қизғанмай берган бола билан 4 йил бир группада ўқиганман!!!!
Салом Жаноб Хушнудбек кечирасизу лекин ёдингизда бўлса 2011 йилдаги тест синовари ҳам айрим сабабларга кўра 2 августга кўчирилганди бунга 9 йил бўлди......
Ozoda Choriyeva
Hammani o'ziga bog'liq demak siz asl yo'nalishizda o'qimagansiz. Lekin shaxsan menga o'sha siz aytayotga diplom va u beradigan huquq juda kerak va u hech qachon keraksiz bo'lib qolamydi...
Xoʻoʻoʻsh ana hamma muhokamalar oxiriga yetib,jurnalistlikka ham qadam qoʻyadigan kuniz aniq boʻlibti. Yangilikladan koʻngliz toʻldimi, vahimaga berilib ketmadizmi singlimga oʻxshab. Omad tilayman hammalarizga
Suxrob Hayitov
Xoʻoʻoʻsh ana hamma muhokamalar oxiriga yetib,jurnalistlikka ham qadam qoʻyadigan kuniz aniq boʻlibti. Yangilikladan koʻngliz toʻldimi, vahimaga berilib ketmadizmi singlimga oʻxshab. Omad tilayman hammalarizga
Katta rahmat ... Haa balki jurnalistikaga topshirganimda siz aytayotgan vohimaga tushardim😔men jurnalistikaga topshirdim demadim Jurnalist bo'laman dedim Xudo xohlasa... singliz jurnalistikaga topshirgan bo'lsa OMAD Alloh yor bo'lsin unga havasim keldi... 😊
Show next 5 comments