Шахмат федерацияси билан боғлиқ машмашалар биринчиси эмас. Аввалроқ
Гулруҳбегим Тоҳиржонова Федерациядаги қинғир ишлардан қочиб, АҚШ номидан мусобақаларда қатнашишни бошлаганини
маълум қилганди.
Дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири
Жавоҳир Синдоров ҳам агар бунақа ишларда давом этса, Федерациядан чиқиб кетишини
айтганди.
Эътиборли томони, Шахмат федерацияси раҳбарияти
2021 йил 12 ЯНВАРЬ куни Синдоровга жавоб берар экан,
биз «олтин балиқча» эмасмиз, оддий жамоат ташкилотимиз деб, ўта хунук
муносабат билдирганди. Ва
худди ўша 12 ЯНВАРЬ куни Шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳусан Турдиалиев директорлик қиладиган МЧЖга салкам
1 млрд 800 млн сўм пул беғараз ўтказиб берилган.
Бўлди, тушундик. Сизлар иқтидорли шахматчиларни рағбатлантиришга келганда
оддий бир жамоат ташкилотисиз, лекин ўзларингизга келганда
ҳақиқий «олтин балиқча»сиз!
"Малибу" ва салкам 2 млрд сўм воқеасини тегишли идоралар текшириб кўрармикин? Ёки ёпиқлик қозон, ёпиқлигича қолиб кетадими?
👉 @xushnudbek 👈
XAR DOIMGIDEK!!!!
Unday insonlarga insof bersin ollohim.
Bizning jamiyatimiz bunga yetarlicha reaksiya bildirmasa keyinchalik ahvol bundan ham yomon bo'lishi mumkin.
Kinoagenstvo bilan Sevimli kanali ham shunaqa ishlarni qilgan ekan, yuzsizlar. Alloh insof bersin.