This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сездингизми, охирги пайтлар яна ташкилот ва идораларда меҳнат қонунчилиги аҳволи ёмонлашиб кетди. Ярим тунгача ишлаш, дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш, иш вақтидан ташқаридаги мажлислар сезиларли кўпайди.

Аввалгидек рейдлар ёки баландпарвоз чиқишлар ҳам камайди.

Бизда бир дунёқараш бор. Яхши натижа бўлиши учун жуда кўп ишлаш керак, деб ўйлашади. Гапиртирсанг давлат аҳамиятидаги ишни қиляпмиз, дейишади. Ваҳимаси дунёни бузади [энсасиқотгансмайлик]

Ваҳоланки, ўша ташкилотларнинг эришган натижасини кўрсанг - тайинли гап йўқ. Бунақа натижани кунига 8 соат одамга ўхшаб нормал ишласа ҳам қилиш мумкин.

Замонавий дунёда ишнинг кўзини билган ақлли раҳбарлар ходимларига кўпроқ дам олиши учун имкон беради, қолоқ ва эскича ўйланадиган тизимлар эса ходимларини эшшакдай, қулдай ишлатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳам улар доим қолоқ бўлиб қолаверадилар.

Юқоридаги видео - тинимсиз ишлаш муваффақият калити эмас, балки пайти келганда ишни тўхтатишни билиш кераклигига яққол мисол бўла олади.


👉 @xushnudbek 👈

249 comments

Show 57 more comments
Жуда тўғри фикр. Мисол ҳам ажойиб. Аммо бизда бу масалада жуда кўп ишлаш керак. Биласиз-ми бунинг асосий сабаби "МАЖЛИСБОЗЛИК" Ҳар куни мажлис..., Юқоридан то пастгача шу аҳвол. Раҳбар бўлиб ишлаётган одамларга ачинасан. Раҳбарлар ҳам кайсидир раҳбарни ишчиси. Раҳбар ўз ишчисига қандай муомилада бўлса, ишчи ҳам ўз ишчисига шундай муносабатда бўлади. Бу борада кенг қамровли ишларни амалга ошириш, ҳар бир жойдаги раҳбарларни ишга бўлган қарашини ўзгартириш, интенсив ривожланиш, меҳнатга замонавий ёндашишни кучайтирш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.
Дилфуза Умарова
ХУШНУДБЕК СИЗ ЖУДА ТЎҒРИ ГАПЛАРНИ ЁЗИБСИЗ, НЕГА БОШЛИҚЛАР ШУ ЭЛЕМЕНТАР НАРСАЛАРГА АҚЛИ ЕТМАЙДИ, МЕН ИНСТИТУТДА ИШЛАЙМАН, 1 КУРС ТАЛАБАЛАР ЎҚИШГА ҚАЙТИШИ БИЛАН "МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ " ИШЛАР БОШЛАНДИ ТАЛАБАЛАРНИ ДАРСДАН ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИБ ШУ ХЕЧ КИМГА КЕРАК ЭМАС ТАДБИРЛАРДА ҚАТНАШИШАДИ. БУ НАРСАЛАРНИ БИЗ ЯПОНИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМДАН ЎРГАНИШИМИЗ КЕРАК, УЛАР МАЪНАВИЯТНИ, ВАТАН НИМАЛИГИН БОҒЧАДА ЎРГАТИШАДИ ШУНДА НАТИЖА БЎЛАДИ. БИЗДА БАРЧА ТАДБИРЛАР "ДЛЯ ГАЛОЧКИ". БИЗ БУ КЕТИШДА ХЕЧ ҚАЧОН БИЛИМЛИ ТАЛАБАЛАРНИ ЧИҚАРА ОЛМАЙМИЗ,ТАДБИР БИР ЙИЛДИ БИР МАРТТА У ХАМ БИРОР БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЎЛИШИ КЕРАК. БИЗДАН ДОИМ МАҚОЛА СЎРАШАДИ, БУ ИНСТИТУТ САЛОХИЯТИ УЧУН ДЕБ МЕН ИНСТИТУТ РАҲБАРИЯТИНИ АЙИБЛАМАЙМАН, БУ БИЗНИ ТИЗИМИМИЗ ТАЛАБИ, АММО БИЗ ЎҚИГАН ВАҚТДА ДОМЛАРИМИЗ 10 МАҚОЛА ЎЗИШМАС ЭДИ АСОСИЙ ЭЪТИБОР БИЛИМГА ҚАРАТИЛГАН ЭДИ.
Koreyada belgilangan vaqtdan ortiq ishlagan ishchilargan soatiga 1.5 barobar ko'p ish xaqqi qo'shib yoziladi. Agar bizda ham shunday qilishadigan bo'lsa bemmalol ish vaqtiga qo'shimcha ishlash m.n
Ёки белгиланган иш вақтидан ташқари ишлаганларга қўшимча ҳақ тўлашсин
"Пенсия ёши" деган тушунчаниям олиб ташлаш керак, ёки риоя килиб пенсия ёшига етдими кетсинда дам олсин, невара чевараларини тарбияласин, кайтанга хам пенсия олади, хам ойлик, ким кетади бунака 2х пулга етганда...
Shu bularni ishida tartib yoq shuning uchun biror natijaga eriahish qiyin !yaxshi dam olmagandan keyin odam natijaham shunga yarasha boladi xuddi bateryasi yaxshi ishlamaydigan telefonga oxshab!
Навруз МФЙ
Депутатлар кайда колди Хушнудбек сизга рахмат ишлайсиз депутат Расулга рахмат халкни уйлаб гапирасизлар
Шахсий кузатувларимга кўра, муассасада саводли, умуман билимли кадрлар етишмайди. Улар иш қилишмайди, балки кун бўйи қилиган ишлари ҳақида ҳисобот ёзишади. Ҳа, айни шу ҳисобот учун 5-6 соат вақтни беҳуда сарф қилиб юборишади. Аслида ҳисобот тайёрлар ҳам иш бўлибдими... 10-15 дақиқади тайёрласа бўлади. Лекин шунга ҳам уқуви етмайдиган кадрлар кўп-да. Бошқа тарафдан ўзини ҳурмат қиладиган яхши кадрлар бундай ишларда ишлашни истамайди, ойлик кам, энг ёмони бюжет ташкилотларида бюрократия кўп. Ҳисобот, қоғоз билан ишланади. Қизиғи, юқоридаги Вазирлик идоралари ҳам реал ҳолатдан келиб чиқиб эмас, қоғозлардан келиб чиқиб хулоса чиқарадилар. Хуллас, бюрократияни қисқартирмасак, ишдаги муаммоларни маданият билан ҳал қилмасак, маошни кўпайтирмасак давлат идораларидаги аянчли аҳвол тузалмайди. Ҳа, яна бир жиҳат топшириқ берувчи юқори Вазирлик тизимига каллали одамларни олиб келиш керак. Буларни аксари раҳбар-раҳбар ўйинини ўйнашни яхши кўради, холос. Ишдан, унинг мазмунидан келиб чиқиб топшириқ беришни билмайди. Бир вақтда бир-бирига зид келувчи ўнлаб топшириқларни бериб ташлайди. Ҳисобот берсангиз кифоя, бажарилганига ишонади.
Shuning uchun maʼlumotim boʻlsa ham ishga kirmay yuribman. Beradigan oyligini 15 kunda ham topsa boʻladiyu buning uchun tunu kun ishlatishadi. Boshqa davlatlarda dam olishga koʻproq urgʻu berishadi. Masofadan ishlashni tavsiya qilishadi. Bizda oilaga vaqt ajratib boʻlmaydi umuman.
Ёркиной Комилова
Тугри юз фоиз, мен хам куп шу хакда уйлайман. Оиласи, фарзандлари учун вакт етмайди. Натижада тарбиясиз фарзанд, оилавий келишмовчилик юзага келади.
Bizda rahbar tungi soat 12 ga qadar idorada o'tirsa, yuqoridagilar demak bu rahbar yaxshi ishlayapti deb o'ylashadi. Xodimlar esa rahbar ketmaguncha ishdan ketisholmaydi. Natijada, ertasiga ish surati va ishchanlik kayfiyati o'z-o'zidan yo'qoladi. Kimdir uyqisiragan, kimdir esa boshqalarning asabini buzgan.
Саъдулло Қуронов
Шахсий кузатувларимга кўра, муассасада саводли, умуман билимли кадрлар етишмайди. Улар иш қилишмайди, балки кун бўйи қилиган ишлари ҳақида ҳисобот ёзишади. Ҳа, айни шу ҳисобот учун 5-6 соат вақтни беҳуда сарф қилиб юборишади. Аслида ҳисобот тайёрлар ҳам иш бўлибдими... 10-15 дақиқади тайёрласа бўлади. Лекин шунга ҳам уқуви етмайдиган кадрлар кўп-да. Бошқа тарафдан ўзини ҳурмат қиладиган яхши кадрлар бундай ишларда ишлашни истамайди, ойлик кам, энг ёмони бюжет ташкилотларида бюрократия кўп. Ҳисобот, қоғоз билан ишланади. Қизиғи, юқоридаги Вазирлик идоралари ҳам реал ҳолатдан келиб чиқиб эмас, қоғозлардан келиб чиқиб хулоса чиқарадилар. Хуллас, бюрократияни қисқартирмасак, ишдаги муаммоларни маданият билан ҳал қилмасак, маошни кўпайтирмасак давлат идораларидаги аянчли аҳвол тузалмайди. Ҳа, яна бир жиҳат топшириқ берувчи юқори Вазирлик тизимига каллали одамларни олиб келиш керак. Буларни аксари раҳбар-раҳбар ўйинини ўйнашни яхши кўради, холос. Ишдан, унинг мазмунидан келиб чиқиб топшириқ беришни билмайди. Бир вақтда бир-бирига зид келувчи ўнлаб топшириқларни бериб ташлайди. Ҳисобот берсангиз кифоя, бажарилганига ишонади.
Вачач! Жуда тугри фикрлар
Санжарбек
Хушнудбек ука кўпроқ шу мавзуларда ҳам муаммоларни кўтириб туринг, Сиз ҳам давлат ташкилотига ўтиб охирги пайтлар ўзгардингиз!?
Ming foiz to'g'ri fikr mana shunga uxshash sabablar tufayli ko'pchilik zo'r mutaxasislar xususiy korxonalarga o'tib ketishmoqda
Khosiyat
Ba'zi paytlarda yakshanba kuni ham tekshiruv keldi deb ishga chaqirishadi.
Бугунги кунда ОАВ, шунингдек блогерлар у ёки бу мавзуни кўтариб чиқиб муаммони бартараф этилишида алоҳида ўрнак бўлаётгани сир эмас. Шу мавзуни ҳам кўтариб чиқингизлар, иложи йўқми?
ULUG‘BEK CHORIYEV
Qancha muhokama qilmaylik foydasi yo‘q ... bu kabi asab buzar kamchiliklar juda ko‘p
Саъдулло Қуронов
Шахсий кузатувларимга кўра, муассасада саводли, умуман билимли кадрлар етишмайди. Улар иш қилишмайди, балки кун бўйи қилиган ишлари ҳақида ҳисобот ёзишади. Ҳа, айни шу ҳисобот учун 5-6 соат вақтни беҳуда сарф қилиб юборишади. Аслида ҳисобот тайёрлар ҳам иш бўлибдими... 10-15 дақиқади тайёрласа бўлади. Лекин шунга ҳам уқуви етмайдиган кадрлар кўп-да. Бошқа тарафдан ўзини ҳурмат қиладиган яхши кадрлар бундай ишларда ишлашни истамайди, ойлик кам, энг ёмони бюжет ташкилотларида бюрократия кўп. Ҳисобот, қоғоз билан ишланади. Қизиғи, юқоридаги Вазирлик идоралари ҳам реал ҳолатдан келиб чиқиб эмас, қоғозлардан келиб чиқиб хулоса чиқарадилар. Хуллас, бюрократияни қисқартирмасак, ишдаги муаммоларни маданият билан ҳал қилмасак, маошни кўпайтирмасак давлат идораларидаги аянчли аҳвол тузалмайди. Ҳа, яна бир жиҳат топшириқ берувчи юқори Вазирлик тизимига каллали одамларни олиб келиш керак. Буларни аксари раҳбар-раҳбар ўйинини ўйнашни яхши кўради, холос. Ишдан, унинг мазмунидан келиб чиқиб топшириқ беришни билмайди. Бир вақтда бир-бирига зид келувчи ўнлаб топшириқларни бериб ташлайди. Ҳисобот берсангиз кифоя, бажарилганига ишонади.
Toʻppa toʻgʻri gap
H.G'afforov
Bu mavzu doim dolzarb bo'lib qolaveradi lekin hech ham natija yo'q biz bunga ko'nikib ketganmiz chog'i indamay ishlayveramiz!!!
Жудаям тўғри фикр, лекин афсуски юқорида айтилганидек, юқоридан малакали рахбарлар ва мазмунли топшириқлар эвазига холат яхшиланиши мумкин холос.
Show next 100 comments