This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сездингизми, охирги пайтлар яна ташкилот ва идораларда меҳнат қонунчилиги аҳволи ёмонлашиб кетди. Ярим тунгача ишлаш, дам олиш кунлари ҳам ишга чақириш, иш вақтидан ташқаридаги мажлислар сезиларли кўпайди.

Аввалгидек рейдлар ёки баландпарвоз чиқишлар ҳам камайди.

Бизда бир дунёқараш бор. Яхши натижа бўлиши учун жуда кўп ишлаш керак, деб ўйлашади. Гапиртирсанг давлат аҳамиятидаги ишни қиляпмиз, дейишади. Ваҳимаси дунёни бузади [энсасиқотгансмайлик]

Ваҳоланки, ўша ташкилотларнинг эришган натижасини кўрсанг - тайинли гап йўқ. Бунақа натижани кунига 8 соат одамга ўхшаб нормал ишласа ҳам қилиш мумкин.

Замонавий дунёда ишнинг кўзини билган ақлли раҳбарлар ходимларига кўпроқ дам олиши учун имкон беради, қолоқ ва эскича ўйланадиган тизимлар эса ходимларини эшшакдай, қулдай ишлатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб ҳам улар доим қолоқ бўлиб қолаверадилар.

Юқоридаги видео - тинимсиз ишлаш муваффақият калити эмас, балки пайти келганда ишни тўхтатишни билиш кераклигига яққол мисол бўла олади.


👉 @xushnudbek 👈

249 comments

Show 67 more comments
Ёркиной Комилова
Тугри юз фоиз, мен хам куп шу хакда уйлайман. Оиласи, фарзандлари учун вакт етмайди. Натижада тарбиясиз фарзанд, оилавий келишмовчилик юзага келади.
Bizda rahbar tungi soat 12 ga qadar idorada o'tirsa, yuqoridagilar demak bu rahbar yaxshi ishlayapti deb o'ylashadi. Xodimlar esa rahbar ketmaguncha ishdan ketisholmaydi. Natijada, ertasiga ish surati va ishchanlik kayfiyati o'z-o'zidan yo'qoladi. Kimdir uyqisiragan, kimdir esa boshqalarning asabini buzgan.
Саъдулло Қуронов
Шахсий кузатувларимга кўра, муассасада саводли, умуман билимли кадрлар етишмайди. Улар иш қилишмайди, балки кун бўйи қилиган ишлари ҳақида ҳисобот ёзишади. Ҳа, айни шу ҳисобот учун 5-6 соат вақтни беҳуда сарф қилиб юборишади. Аслида ҳисобот тайёрлар ҳам иш бўлибдими... 10-15 дақиқади тайёрласа бўлади. Лекин шунга ҳам уқуви етмайдиган кадрлар кўп-да. Бошқа тарафдан ўзини ҳурмат қиладиган яхши кадрлар бундай ишларда ишлашни истамайди, ойлик кам, энг ёмони бюжет ташкилотларида бюрократия кўп. Ҳисобот, қоғоз билан ишланади. Қизиғи, юқоридаги Вазирлик идоралари ҳам реал ҳолатдан келиб чиқиб эмас, қоғозлардан келиб чиқиб хулоса чиқарадилар. Хуллас, бюрократияни қисқартирмасак, ишдаги муаммоларни маданият билан ҳал қилмасак, маошни кўпайтирмасак давлат идораларидаги аянчли аҳвол тузалмайди. Ҳа, яна бир жиҳат топшириқ берувчи юқори Вазирлик тизимига каллали одамларни олиб келиш керак. Буларни аксари раҳбар-раҳбар ўйинини ўйнашни яхши кўради, холос. Ишдан, унинг мазмунидан келиб чиқиб топшириқ беришни билмайди. Бир вақтда бир-бирига зид келувчи ўнлаб топшириқларни бериб ташлайди. Ҳисобот берсангиз кифоя, бажарилганига ишонади.
Вачач! Жуда тугри фикрлар
Санжарбек
Хушнудбек ука кўпроқ шу мавзуларда ҳам муаммоларни кўтириб туринг, Сиз ҳам давлат ташкилотига ўтиб охирги пайтлар ўзгардингиз!?
Ming foiz to'g'ri fikr mana shunga uxshash sabablar tufayli ko'pchilik zo'r mutaxasislar xususiy korxonalarga o'tib ketishmoqda
Khosiyat
Ba'zi paytlarda yakshanba kuni ham tekshiruv keldi deb ishga chaqirishadi.
Бугунги кунда ОАВ, шунингдек блогерлар у ёки бу мавзуни кўтариб чиқиб муаммони бартараф этилишида алоҳида ўрнак бўлаётгани сир эмас. Шу мавзуни ҳам кўтариб чиқингизлар, иложи йўқми?
ULUG‘BEK CHORIYEV
Qancha muhokama qilmaylik foydasi yo‘q ... bu kabi asab buzar kamchiliklar juda ko‘p
Саъдулло Қуронов
Шахсий кузатувларимга кўра, муассасада саводли, умуман билимли кадрлар етишмайди. Улар иш қилишмайди, балки кун бўйи қилиган ишлари ҳақида ҳисобот ёзишади. Ҳа, айни шу ҳисобот учун 5-6 соат вақтни беҳуда сарф қилиб юборишади. Аслида ҳисобот тайёрлар ҳам иш бўлибдими... 10-15 дақиқади тайёрласа бўлади. Лекин шунга ҳам уқуви етмайдиган кадрлар кўп-да. Бошқа тарафдан ўзини ҳурмат қиладиган яхши кадрлар бундай ишларда ишлашни истамайди, ойлик кам, энг ёмони бюжет ташкилотларида бюрократия кўп. Ҳисобот, қоғоз билан ишланади. Қизиғи, юқоридаги Вазирлик идоралари ҳам реал ҳолатдан келиб чиқиб эмас, қоғозлардан келиб чиқиб хулоса чиқарадилар. Хуллас, бюрократияни қисқартирмасак, ишдаги муаммоларни маданият билан ҳал қилмасак, маошни кўпайтирмасак давлат идораларидаги аянчли аҳвол тузалмайди. Ҳа, яна бир жиҳат топшириқ берувчи юқори Вазирлик тизимига каллали одамларни олиб келиш керак. Буларни аксари раҳбар-раҳбар ўйинини ўйнашни яхши кўради, холос. Ишдан, унинг мазмунидан келиб чиқиб топшириқ беришни билмайди. Бир вақтда бир-бирига зид келувчи ўнлаб топшириқларни бериб ташлайди. Ҳисобот берсангиз кифоя, бажарилганига ишонади.
Toʻppa toʻgʻri gap
H.G'afforov
Bu mavzu doim dolzarb bo'lib qolaveradi lekin hech ham natija yo'q biz bunga ko'nikib ketganmiz chog'i indamay ishlayveramiz!!!
Жудаям тўғри фикр, лекин афсуски юқорида айтилганидек, юқоридан малакали рахбарлар ва мазмунли топшириқлар эвазига холат яхшиланиши мумкин холос.
Eski avlodning eng soʻnggisi deb oʻylayman ularni ishqilib
Афсуски, ҳолат ачинарли.
Текширувчи, танқид қилувчи, асли ўзинг ҳал этишинг керак бўлмаса ҳам топшириқ берувчи кўпайиб кетди.
Улар, гўёки қўйлар қўрасига босқинчилик қилган бўрига ўхшайди, ўзи битта қўйни еб юборолмаса ҳам, бошқаларни ғажиб ўлдиради ёки жарохатлайди.
Қуйида турган рахбарларга росса қийин бўляпти, ким бўлса топшириқ беряпти, бажармасанг ишдан кетасан, бажарсанг интернет ва телевиденияга чиқариб юборишса, барибир ишдан олишади.
Мисол учун, яқинда Андижондаги тадбирга жой ва шароит қилиб берган бечора мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди, буйруқ берган хокимият ва юқори ташкилотга "жин" ҳам урмади.
Svet! No! Gaz No! Suyultirilgan gaz ham No! Koʻmir yes! Margʻilon pechka yes! Lekin Svet No! Sham yes!
Eng muhimi haqiqatni aytguvchilar No!
Yolgʻonchi vaʼdavoz amaldorlar Yest!
Xushnudbek ham ancha oʻzgargan asosiy muamollar qolib, reklama va kichik shunga yarasha natija foydasiz ishlar bilan band!
Omadizni bersin! Davlat ishi yaxshi a? U yerga moslashadi odam...
@MYUZBHISTORY yaxshi kanal ekan bugungi muammolarni tarixiy kelib chiqishi
Bizda har kuni 6 da majlis nega erta ketib qolaslar 6 dan keyin uyda nima qilasizlar degan gap soʻzlar kulgili a nima qilish mumkin uyda zamlardan biri juda katta taklif oʻrta tashladi nimaymish shanbani ham ish kuni qilmoqchimish qoʻshimcha haq toʻlanadimi degan gapga javob berolmadi axir bu mehnat qonunchiligini qoʻpol ravishda buzishku
Нима учун малакали кадрлар кам?Чунки устозлар Кам.Корхона ва ташкилотларда ишлайдиган устозларга хурмат йуколиб кетди.Разбарчалар уларни иложи Бориса четлатишга уринишди.Натижада эса Устоз курмаган шогирд Хар макомга йургалар.Узингиз уйлаб куринг куз нурингиз , миянгизни Ишлатиб укийсиз урганасиз ходимингизга ургатасиз.Эртасига у киши Сиздан купрок маош олади.Бу хакикатга тугри келадими.Устоз шогирд анъанасини давом эттириш керак.Хеч Ким укимайдиган хисоботлар тулиб кетган.
Мен рахбарларининг хам болалари ота онаси мехрига туйишини , барча инсонлар ишга борганда ишхонасини тавоф килиб киришини, ишлаб Турган вактида болаларининг Нима еб Нима ичишини уйламайдиган жамиятда яшашни жуда орзу килардим.
Man maktabda ishlayman, sinf rahbar emasman. Lekin darsim 1 soatmi, 5 soatmi farqi yo'q, har kun 8:00dan 15:00gacha maktabda o'tiraman. Metod kun deganlari yo'q.
Show next 100 comments