Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?
Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.
Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.
Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:
1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.
Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!
Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.
2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.
Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.
3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.
Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.
4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.
5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.
❓Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?
👉 @xushnudbek 👈
Darslarda òtiladigan mavzularni keraklisini òrganish kerak deb òylayman, 4-kurs talabasi bòlgan bòlsam bazi òtilgan mavzular shu paytgacha keyin òtiladigan mavzularga na poydevor bòldi ne mutaxasislik amaliyotimda qòl keldi xullas darslarni boshqatdan mavzulashtirish kerak
Хар бир яхши-ёмон холатни бир хикмати бор, шу жумладан коронавирус пандемиясининг хам!
Хозирда, бу пандемия ва карантин - агар акл билан иш юритилса олий таълим тизимида актуаль булиб турган муаммоларни тезда, ортикча харажатларсиз хал килиш имкониятини беради!
Булар:
1. Олий таълим билан камраб олишни талабгорларнинг хозирги ~10%дан хеч бир ортикча харажатсиз 100%га ошириш!
2. Талабаларнинг контракт туловларини ~10 баробаргача тушириш!
Савол: Кандай килиб?
Нимани хисобига?
Жавоб: Хаммаси содда ва оддий!
Пандемия ва карантин сабаб олий таълимда янги укув йилини масофавий (онлайн) режимида бошланиши укув аудитория хоналарини деярлик кераксизга чикарди. Бу дегани энди:
1. "Олий таълим билан камраб олишни талабгорларнинг хозирги ~10%дан хеч бир ортикча харажатсиз 100%га ошириш"га эришиш учун кушимча укув аудиториялари ва укитувчилар керак эмас, яъни хеч бир молиявий ва жисмоний тусик йук, факат административ тусик бор деганидир.
Шунингдек, агар хозирги бор харажатларни камайтирилмаса хам талабалар сонини
~10 баробаргача ошиши хисобига:
2. "Контракт туловини хар бир талаба учун ~10 баробаргача тушириш" имкони бор!
Факатгина конун чикарувчи ва ижро хокимияти хозирги монополлашган олий таълим тизимини ислох килиб, бунга кундириш керак холос!
Укиш онлайн режимида булганидан кейин ортикча аудитория ва укитувчиларни ёллашга хожат булмайди. Худди шу укитувчилар билан, балки камроги билан хам (чунки онлайн режимидаги таълимда хар бир гурухга ва хар бир фан дарсига бир вактда бир нечта укитувчи керак булмайди. Бир фанни барча гурух талабаларига битта укитувчи утиши мумкин. Бу эса укитувчилар орасида соглом ракобатни юзага келтириб таълим сифати ошишига сабаб булади.) 10÷15 баробар куп талабани укитиш мумкин.
Бу уз навбатида олдинги йиллардагидек харажат килиб, олдинги йиллардагидек ~10% абитуриент урнига 100% абитуриентни хеч кандай имтихонларсиз чет давлатлар(Хитой, Россия, Туркия, Украина, Козогистон, Киргизистон) олий таълимида таклиф этилаётганидек укишга кабул килиш мумкин дегани!
Бунда контракт туловчи талабалар сони ошиши хисобига контракт туловини пропорционал тарзда ~10÷15 баробарга камайтириш мумкин булади.
Талабаларнинг билим олишга булган кизикишини ошириш учун хар чоракда/ семестрда имтихон утказиш ва йил давомида дарсларни узлаштирмаган талабаларни укишдан четлатишни (худди чет давлатлардаги каби) жорий этиш мумкин булади.
Агар талабаларга укиш вактини эркин танлаб, буш вактида ишлаш имкони хам берилса - хамма талабалар дарсларни узлаштиролмаган такдирда хам ишсизлар сафига кушилмайди, умумий билим даражаси ошиб, дунёкараши ривожланади, яхши тарафга узгаради. Бунинг кетидан янги-янги стартап бизнес лойихалар, билимга асосланган юкори технологик ишлаб чикаришлар ривожланади.
Ривожланган давлат булиш учун хозирда ва келажакда юкори технологик ишлаб чикаришлар хаво ва сувдек зарурлигини эса хозирда хаммамиз тушуниб етганмиз.
Пандемиянинг охири хали куринмаётганини хисобга олсак, камида бу йилги укишга кабул килинган талабалар онлайн таълим режимида укиб, олий таълим тизимининг укишга кабул килишдаги коррупциясиз келажагини белгилаб беришлари мумкин булади.
Лекин......
Хозирги пандемия ва карантин бизга жуда катта имконият бермокда. Агар акл билан ишланса 30йилда расво булган олий таълим тизимимизни 3÷4йилда кайта тиклаб, жадал ривожланишга утказишимиз мумкин булади, ин-ша Оллох. Бундан хозир, зудлик билан фойдаланиб колинмаса-эртага кеч булади. Карантин тугагач, бу ислохотларни амалга ошириш деярлик имконсиз булиб колади.