Абитуриентлар учун тест синовларидан олдин овозли чат марафони
5 августдан юртимиз бўйлаб тест синовларига старт берилади. 1 миллиондан ортиқ абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонли дамлар бошланади.
Жараёнлар бутун миллат келажаги учун муҳимлигини ҳисобга олиб, абитуриентларга мотивация ва руҳий далда бериш, тажрибали инсонлардан қимматли маслаҳатлар улашиш мақсадида
3-4 август кунлари каналимиз орқали овозли чат марафони ташкил қиляпмиз.
Марафонда иштирок этувчи спикерлар:
Шерзод Асадов – Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент Матбуот котиби;
Абдуқодир Тошқулов – олий ва ўрта махсус таълими вазири;
Шерзод Шерматов – халқ таълими вазири;
Эркинжон Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими;
Алишер Саъдуллаев – Ёшлар ишлари агентлиги директори.
Бугун - 3 август кечки пайт Абдуқодир Тошқулов ҳамда Алишер Саъдуллаев билан, эртага – 4 августда эса қолган спикерларимиз билан суҳбат қиламиз.
Вақти ҳақида қўшимча маълум қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.
👉 @xushnudbek 👈
Lyubaaya bizness xorosho
Xavodan pul sanashku bu