Маданиятли ҳайдовчилар кўпайиши ва йўлларда автоҳалокатлар камайишига тилакдошман.

Аммо бу ўз-ўзидан бўлиб қолмайдику, тўғрими?

Йўлларда ўлимлар сонини камайтириш учун нималар қилишимиз керак? Сизнинг фикрингиз ва амалий таклифларингиз бўлса, изоҳларда қолдиришингиз мумкин.


👉 @xushnudbek 👈

303 comments

Show 21 more comments
Cobalt 681
Xaydovchilik guvohnomasini berishda imtixonnni rostakamiga oʻtkazish kerak
Mehriddin
Хайдовчилик гувохномасини бериш жараёнларида хакикатда укитиш ва мукаммаллаштирилган имтихон оркали имтихон килиш керак. 10 та тест билан гувохнома берилади шуям имтихонми? На амалиёт на назария бор хозирги купчилик хайдовчилик гувохномасини олаётганларда.
Dastlabki qadam sifatida haydovchilik guvohnomasi olish uchun o'qitish tizmini va imtihon olish jarayonini to'liq shaffofligini ta'minlash zaruz. Haydovchilik nadaniyati shakllanishi uchun haydovchi o'qish kerak, hatto avtomobil rolini qanday ushlash qoidalari yoki moshina qancha tezlikda necha metrda saqlanishi mumkinligi vahakozalar bo'yicha nazariy bilimga ega emas ko'pchilik haydovchilar.
YPX inspektor xodimlarini to'liq qaytadan o'qitib o'z qonun ustavlarini bilishi lozim.
Avtomaktablarga xaqiqatdanam malakali tartibli insonlarni o‘rgatuvchi lavozimiga qo‘yish kerak
Har bir YTH qilgan haydovchilarga prava bergan dasaflarga qat'iy choralar ko'rish kerak
🆆🅴🆁🆉🅾🅳 🆁🅰🆂🆄🅻🅾🆅
Биринчидан, ҳамма ҳайдовчини бир кунда маданиятли қилиб бўлмайди.
Уларнинг агрессивлигига асосан амалдаги қоидаларнинг ўта кескинлиги сабаб деб ўйлайман.
Қолаверса, шу пайтгача амалда бўлган, эндиликда сал либераллашган қоидалар шу пайтгача ҳайдовчи тимсолидаги шахсда нафрат ўйғотиб бўлган. Демак, ГАИни қайтадан онгимизда шакллантиришимиз керак. Тўғрироғи, уларнинг ҳам одам эканлигига кўникишимиз керак. Бунинг учун ГАИшник, бошқа мелисалар билан бирга ҳаркат қилиши, аҳоли орасида яхши имиджга ҳаракат қилишлари керак. Лекин уларнинг ўзлари буни хоҳлашмаса, қоида бузилишидан улар манфаатдор бўлаверса, ҳеч қачон вазият ўнгланмайди.
Bilganlaringday hayda moshinangni deng yashasang ozing uchun men uchun emas deng 1000 xil gapirgandan foyda yo manimcha 🤦‍♂️🤷‍♂️🙆‍♂️😆😆
Talabga javob bermaydigan yòlarda haydovchilik madaniyati haqiqada gapirish menimcha notòğri
Mashina olgan odam o'zini zo'r ishni qoillatib qoygan kishiday his qilib gazni oxirigacha bosadi va bu o'limga olib keluvchi eng asosiy sabab. O'lim holatini kamaytirish uchun avtomobilga egalik odatiy holat ekanini, bu g'ururlanadigan ish emasligini insonlaga tushuntirish kerak. Masalan: shu sohadagi boj to'siqlani olib bozorga chetdan mahsulot kirishini ta'minlash kerak, uzsoqqamotorsni elakdan o'tkazib mashinalani narxini tushurish kerak masalanda. Keyin odam mashinani ko'chadagi mardikor ham minmoqda nimamga bunch bino qo'yaman deb yo'lda o'pkasini bosib yuradi.....
Вохиджон
Автомактабларда хар кунги дарс жараёнини онлайн назорат ,имтихон хам онлайн ва хар бир хайдовчиларни хеч булмаганда беш йилда бир маротаба кайта имтихон, корхона автомобили хайдовчилари нима учун кайта малака оширадилар, йуллардаги коидаларни улар 👍 билишадими. Статистика буйича юридик хайдовчилар ЙТХ менимча хам кам. Кайта укитиш керак. Хаммани коррупциясиз.
Piyodalar o'tish yo'lakchalariga kameralar o'rnatish kerak va piyodalarga yo'l bormagan haydovchilarga online jarima yuborilishi kerak DAN hodimi tursa to'xtab kerak bo'lsa '' moshinadan tushib turishadi'' boshqa payt aksi qo'shimcha qilmoqchiman hamma haydovchilar emas insofli tarbiyali harakat ishtirokchilari ham bor !
Xushnudbek Aka bu savolga javob berish qiyin lekin harakat qilaman, haydovchilarni e'tiroziga qaramay radarlarni ko‘p qilish kerak hadeb jarima pulini to‘lash joniga tekkanidan sekin yuradi va natijada avtohalokatlar kamayadi yoki to‘xtaydi. ( Bu mening shaxsiy fikrim) kimga qanaqa 😉
Ассалому алайкум, авволо йўллар сифатини яхшилаш керак,бутун дунёда тирбандликни олдини олиш учун ЯНГИ йўналишли йўллар очишга харакат қилинаётган даврда бизни йўлсозларимиз тайёр йўлларни сифатини таъминлашни эплолмаяпти.Йўналишларда қанча тирбандлик кўпайса риск ортиб бораверади.
Серқатнов йўлларга Тезликни чекловчи белги ёки камералар қўйиш ечим эмас.
Шахарлараро йўналишлар учун алохида тез харакатланиш имконини берувчи пуллик йўллар ишлаб чиқиш керак.
Guvohnoma beruvchi o'quv markazlarni madanyatli haydovchilikga tarbiyalash uchun sifatli talim kerag . Men eshitganman o'qimay HG olganlarni .
Taklif IT orqali yo'l qoidalarni o'qib aytib boruvchi IA (sunniy intelektlar) yasasa bo'ladi buni oddiy telfonga òrantish orqali yo'l bo'ylab sizga aytib boradi .
O'glim Erkatoyim
Маданиятли хайдовчи бўлиш учун авволо инсон ўзини, ота-онаси, оиласини хурмат қилишни билиш керак. Кейин бошқаларни хурмат қилишни билади. Айрим хайдовчилар бу ишни умуман билмиди. Йўл қоидасику айтмай қўяверсам бўлади. Амал қилмиди. Амал қилиш учун хайдовчилик гувохномаси олишдан олдин имтихон кучли бўлиш керак, кўчадан келганларга бермаслик керак.
Moshinalarni tezligini pasaytirib chiqarsa bo'lmaydimi, shuni ham ko'tarib chiqingda yoki past tezlikli elektromobillar ishlab chiqarishnimi
Матлуба Бадридиновна
Хайдовчиларни укитадиган устозлар ва хайдовчилар йул харакати коидаларини бузмаслик учун касамед укишлари шарт
Maktab darsliklaridagi yo'l harakati qoidalariga jiddiy etibor berish kerak, pravani online imtixondan otolmaganlarga bermaslik va prava berishda odam faktorini yoqotish kerak va qoidalar faqat haydovchilarga emas fuqarolarning hammasi birdey tasir qilishi kerak yani piyodalar ham jarima tolashi kerak xavfli harkati uchun.
Ассаломалекум. Халокатларни хусусан инсон ўлими билан якун топиши мумкин бўлган халокатларнинг асосий сабаби бу тезликни ошириш. Халқаро ахамиятга эга юлларимизда тезликни назорат қилишни кучайтириш керак. Керак бўлса ички кўчаларда хам тезликни назорат қилиш керак. Қолаверса бошқа давлатлар амалиётидан хам фойдаланиш керак керак бўлса. Дубайда бўлгани каби хайдовчига йиллик балл тақдим этиб жарималари учун шу балдан айириб бориш керак. Бали тугуган хайдовчини йил якунигача хайдовчиликдан махрум қилиш керак. Шунда жаримадан ташқари ўз балли учун хам сал эхтиёткор бўлишса ажаб эмас...
1,2,3,4,5,6...-навбатда ЙЎЛ ҚУРИШ КЕРАК!!!
Show next 100 comments